UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Андижон" – "Металлург" (Матнли трансляция)  0 19:00Суперлига. "Қизилқум" — "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  0 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  0 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  0 18:06"Қизилқум" - "Олимпик". Таркиблар маълум, "Олимпик"да асосий дарвозабонлар йўқ  0 18:01"Андижон" - "Металлург". Таркиблар билан танишинг  6 17:51Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга 29 майда қуръа ташланади  1 17:31"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 17:24АПЛда кетма-кет 5 мавсум "Йил футболчиси" совринини "Ман. Сити" футболчиси олди  2 16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  3 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  12 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  5 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  30 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган" Янгиликлар

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган"

Одил Аҳмедов "Анжи"да тўп тепган пайтларидаги хотиралари билан бўлишди.

- "Анжи"нинг қайси томони клуб даражасига тўғри келмасди?

- Маъмурлар (администраторлар)дан бошқа ҳаммаси зўр эди. Масалан, машғулотдан сўнг кир кийимларни саватга ташлардик, улар ювилиб, қайтариб олиб келинарди, қай бири кимнинг формаси эканлигини ўзимиз излардик.

Кейин "Бавария" маъмури таклиф қилинди ва у ҳаммасини тартибга келтирди: Машғулотга келасан, ҳаммаси тайёр, сўрайсан - беради.

- "Анжи"да нима сизни кўпроқ ҳайратга солган?

- "Анжи" эгаси Сулейман Керимов Роберто Карлосга ўйинчоқ "Бугатти" совға қилган. Унинг ичида ҳақиқий машинанинг калитлари бор эди. Карлос - жуда оддий, позитив инсон. Унга қараб, бу йигит афсона дейиш қийин эди.

- "Игорь Денисов "Анжи"нинг қора танли футболчилари ҳақида кўп ёқимсиз гапларни айтган". Шу сўзларингизга аниқлик киритиб кетсангиз.

- Денисов - ўз феълига эга футболчи. Қайсидир баҳсдан сўнг у Диарра ёки Буссуфа билан тортишиб қолди ва жанжал бошланди: Жамоа гуруҳларга бўлиниб олди. Кейинроқ Гус Хиддинк кетди, бизга воқеалар ривожи ўзгарганини, истаган инсон клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтишди.

Хиддинк катта обрўга эга эди, бироқ жамоадаги деярли барча нарсани Самуэль Это'О ҳал қиларди. У гол уришни, ғалаба қозонишни хоҳларди, клуб учун кўплаб яхши ишлар қилган. Масалан, футболчиларнинг мукофот пулидан пул йиғиб, маъмурлар ва бошқа ходимларга берган.

Шу билан бирга Это'О "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни "Анжи"дан олиб ташлаган. Бразилиялик ҳимоячининг кетиши фойдамизга ишлган: У 40 ёшларда эди, аввалги Карлосдан асар ҳам қолмаганди" - дейди Одил Аҳмедов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика