АГМК Туркманистон миллий терма жамоаси билан ўйин ўтказади

Alisher
31 янв 2020, 18:55
БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган АГМК жамоасининг назорат беллашувидаги рақиби маълум бўлди.

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган олмалиқликлар 2 февраль куни Туркманистон миллий терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказади.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди. 27 январдан буён тайёргарлик босқичининг 3-қисмини БААда давом эттираётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа кунига 2 маҳалдан шуғулланмоқда.


АГМК жамоасининг йиғин доирасидаги машғулотлари тафсилотлари ҳамда видео-лавҳаларни клубнинг телеграмдаги расмий канали орқали томоша қилишингиз мумкин.



Маълумот ўрнида: АГМК 27 январь куни бошланган йиғин 11 февралга қадар давом этиши режалаштирилган ва йиғин доирасида яна қатор назорат учрашувлари белгиланган.


АГМК жамоаси БАА йиғинига 25 нафар футболчи билан йўл олган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: АГМК матбуот хизмати