АГМК қишдаги трансфер бозорида фаол бўлади: Шорт-листда Рустам Ашурматов ва қатор футболчилар бор
24 ноя 2018 13:13
Янгиликлар
АГМК қишдаги трансфер бозорида фаол бўлади: Шорт-листда Рустам Ашурматов ва қатор футболчилар бор
Келаси мавсумда ОЧЛ саралаш босқичи орқали янги мавсумга киришадиган АГМК ўз олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифасини қўйган. Шу боисдан жамоа ўз таркибини кескин кучайтириш режаларини тузиб чиқмоқда. Айни пайтда жамоа сафига келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати анча узун.
Клуб бир қатор кучли ижрочилар ва жорий мавсумда ўзини яхши тарафлама кўрсатаётган иқтидорли футболчиларга қизиқмоқда. АГМК шорт-листида тажрибали ва иқтидорли футболчилар кўпчиликни ташкил этмоқда.
Кеча сайтимизга ташриф буюрган "Extra TIME" лойиҳаси меҳмони бўлган Бахтиёр Ашурматов ҳам буни тасдиқлади.

Жамоа хусусан "Бунёдкор" ҳимоячилари Акром Комилов ва Рустам Ашурматовнинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. АГМК бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жияни Рустам Ашурматовни АГМК сафига кўришни истаётганини яшириб ўтирмади. Шунингдек, қатор футболчилар билан оғзаки музокараларга киришилган. Аммо ҳозирча ҳеч бир футболчи билан келишувга эришилмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар