UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  6 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  2 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  5 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  29 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6

АГМК Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатлари тарихида илк бор ғалаба қозонди Янгиликлар

АГМК Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатлари тарихида илк бор ғалаба қозонди

Таиланд пойтахти Бангкокда футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун 2-тур беллашувларига старт берилди.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати. АГМК ишончли ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон чемпиони АГМК бугун Ироқнинг "Нафт ал-Васат" клубини 5:3 ҳисобида мағлуб этди. Бу мамлакатимизнинг сўнгги 4 йилдаги чемпионининг қитъа доирасидаги мусобақадаги биринчи ғалабаси бўлди. Бунгача олмалиқликлар ушбу турнирда уч бор қатнашишган ва бирор марта ҳам ғолиб бўлишмаган эди. Жамоа 2016 йил гуруҳдан чиққан. Аммо, ўшанда Александр Петров шогирдларига Ливаннинг "Ал Майадин" клуби билан ўйиндаги 2:2 ҳисоби плей-офф учун етарли бўлган. Тўплар нисбатига кўра якунда АГМК ливанликлардан тепада бўлган ва иккинчи ўрин билан 1/4 финалга йўл олган. Чорак финалда эса Таиланднинг "Чонбури Блувейв" жамоасига 1:4 ҳисобида имконият бой берилган.


АГМКнинг Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги натижалари:

2016 йил. Таиланд, Бангкок

"B" гуруҳи

1-тур, 15.07.2016

"Тасисат Дарёи" (Эрон) - АГМК 4:3

Голлар: Ҳуссейн Тойиби 4, 38, Аббоси 17, 32 - Фарҳод Абдумавлонов 12, 13, Жавлон Аноров 39

2-тур, 16.07.2016

"Ал Майадин" (Ливан) - АГМК 2:2

Голлар: Такажи 4, 20 - Жамолиддин Шарипов 3, Константин Свиридов 31

Чорак финал, 19.07.2016

"Чонбури Блувейв" - АГМК 4:1

Голлар: Жетсада Чудеч 12, Субҳавут Туэнкланг 14, Жирават Сорнвичиан 17, Хара 36 - Жамолиддин Шарипов 1


2017 йил. Вьетнам, Хо Ши Мин

"D" гуруҳи

2-тур, 23.07.2017

АГМК - "Банк Бейрут" (Ливан) 3:8

Голлар: Дилшод Ирсалиев 18, Артур Юнусов 22, Серҳан 38 (авт.) - Томич 5, 30, Серҳан 12, Ҳаммуд 26, Зеид 30, Дин 35, К.Свиридов 38 (авт.), Жафари 40

3-тур, 25.07.2017

"Чонбури Блувейв" (Таиланд) - АГМК 5:0

Голлар: Критсада Вонгкаео 1, Супҳавут Туэнкланг 34, Ронначаи 36, Пеерапат 38, Апиват Чармчароен 40


2018 йил. Индонезия, Жокьякарта

"D" гуруҳи

1-тур, 02.08.2018

"Банк Бейрут" (Ливан) - АГМК 4:1

Голлар: Эл-Дин 8, Меҳди Жавид 9, 22, 39 - Шуҳрат Тожибоев 28

2-тур, 04.08.2018

АГМК - "Мес Сунгун" (Эрон) 1:9

Голлар: Акбар Усмонов 14  Иззати 5, Ҳуссейн Тойиби 9, 9, 27, 40, Али Асқар Ҳассанзода 13, Тагизода 17, Фаҳимзода 19, Ороужи 30

3-тур, 06.08.2018

АГМК - "Сипар Хўжанд" (Тожикистон) 1:2

Голлар: Жамолиддин Шарипов 40 - Воситзода 27, Кузиев 29


АГМК футзал клубидан нима кутамиз?


2019 йил. Таиланд, Бангкок

"B" гуруҳи

1-тур, 07.08.2019

"Тай Сон Нам" - АГМК 4:1

Голлар: Нгуйен Мин Три 11, Шимизу 21, Тран Таи Ҳай 29, 33 - Акбар Усмонов 6

2-тур, 09.08.2019

АГМК — "Нафт ал-Васат" 5:3

Голлар: И.Ропиев 14, 25, 31, Ҳ.Нишонов 39 А.Раҳматов 29 - Ангеллот 13, 40, Г.Рияд 40


АГМКнинг мусобақадаги умумий статистикаси

Жами: 10та ўйин - 1 ғалаба, 1 дуранг, 8 мағлубият

Тўплар нисбати: 18-45

Бугунги ўйинда анча ёшартирилган АГМК яхши ўйин намойиш этди ва бу нарса уларнинг учинчи турда ҳам ижобий натижа қайд этишларига умид қилиш мумкинлигини англатаётгандек. Умид қиламизки, Петров шогирдлари плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика