UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

АГМК - "Андижон": Превью Янгиликлар

АГМК - "Андижон": Превью

Мазкур қарама-қаршилик тарихида ҳозирга қадар 17 учрашув ўтказилган.

АГМК "Андижон"га қарши ўйинларда 10 маротаба зафар қучган. Юбилей 10-ғалабага яқиндагина Андижонда ўтган биринчи давра доирасидаги баҳсда эришилганди. "Андижон" эса АГМК устидан 4 бор ғалаба нашидасини суришга муваффақ бўлган. Мазкур ғалабаларга "Андижон" жамоаси 2008, 2009, 2010 ва 2011 йиллардаги мавсумда, ўз уйида кечган беллашувларда эришган. Яъни, АГМК Олмалиқда "Андижон"га ҳеч бўйин эгмаган. Ушбу жамоалар ўртасидаги қолган 3 учрашувда эса дуранг натижаси қайд этилган. Мазкур муроса йўлига келинган 3 беллашувдан иккитаси (2014, 2016) Олмалиқдаги баҳсда содир бўлган. Андижонда эса жамоалар бир маротаба, яъни 2014 йилги мавсумда дуранг қайд этишган. Қизиғи, 2014 йилги мавсумдаги ҳар иккала баҳсда ҳам ғолиб номи аниқланмаган.

Шу тариқа мазкур қарама-қаршиликдаги сезиларли устунлик АГМК тарафида. Тўплар нисбати бўйича ҳам кўрсаткич табиийки АГМК фойдасига хизмат қилмоқда: 30-20.



Мазкур ўйинга жамоалар икки хил кайфиятда келишмоқда. Суперлиганинг иккинчи даврасидаги илк турда АГМК Бекободда ҳакамлик қурбонига айланиб мағлубиятга учраган бўлса, "Андижон" ўз уйида кечган баҳсда "Бухоро"ни (2:0) таслим этди. Эътиборли тарафи, иккинчи даврага тайёргарлик босқичи доирасида АГМК ҳам "Бухоро"га қарши назорат ўйинини ўтказган ва худди "Андижон" каби 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. Александр Хомяков жамоаси россиялик мутахассис қўл остида ўзининг илк ғалабасини ўтган турда расмийлаштирди. Бу ғалаба "Андижон" учун мавсумдаги иккинчисига айланди.

АГМК - "Андижон" учрашуви қизиқарли кечишига бир қанча омиллар мавжуд. Биринчи навбатда ҳар иккала жамоага ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Шунингдек, жамоалар турнир жадвалида бир хил очко жамғарган ҳолда "қўшни"га айланишган. Бу эса мазкур тўқнашув қадрини икки ҳиссага оширади ва Олмалиқдаги баҳс табиийки 6 очколик ўйинга айланади.



АГМК"Андижон" устидан биринчи даврадаги муваффақиятни такрорлаш учун жиддий бел боғлаган.

Қайд этиш керакки, бу учрашувда АГМКни бош мураббий Миржалол Қосимов дисквалификация туфайли бошқариб тушмайди. "Металлург" билан ўйинда олинган қизил карточка эвазига Миржалол Қосимов ўйинни трибунада кузатади.

Мазкур ўйинда АГМК ўзининг анъанавий сариқ рангли либосда ҳаракат қилади. "Андижон" эса оқ либосда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, АГМК - "Андижон" учрашуви 31 июль куни Олмалиқдаги ОКМК "Марказий" стадионида соат 19:00да бошланади.




ОКМК

Зафар Полвонов - 71', Элгужа Григалашвили - 81'

Суперлига. 15-тур

31/07/2019, 19:00

2
:
2
Тугади

Андижон

Қаҳрамон Баҳодиров - 51', Шаҳзод Убайдуллаев - 67'

45'
90'
46'  Миржамол Қосимов ()
46'  Дилшод Жўраев (Жасур Умаров)
71'  Зафар Полвонов
81'  Элгужа Григалашвили
50'  Абдурахмон Абдулхақов (Қаҳрамон Баҳодиров)
51'  Қаҳрамон Баҳодиров
67'  Шаҳзод Убайдуллаев
68'  Қаҳрамон Баҳодиров (Ойбек Қиличев)
74'  Шаҳзод Убайдуллаев (Роббим Ҳасанов)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика