

"Лацио"да Кейтанинг келажаги борасида бизга ишора беришгани йўқ. "Лацио" шартнома узайтириш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади. Сўнгги икки йил давомида ҳеч қандай таклиф билдиришмади. "Лацио" Кейтани сотиш керак бўлган товар сифатида кўрмоқда. Бальдеда фақат бир йиллик шартнома қолди, шу сабабли клубнинг бир варианти бор: Уни ҳозироқ сотиш" - дейди агент.
Бальде Кейта сўнгги мавсум "Лацио" сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 6 та голли пас берди.



