"Агар МЮ совринни бой берса, икки аҳмоқни деб бўлади". Ван Перси Алекс Фергюсоннинг методи ҳақида
31 мар 2020 11:05
Янгиликлар
"Агар МЮ совринни бой берса, икки аҳмоқни деб бўлади". Ван Перси Алекс Фергюсоннинг методи ҳақида
"Фергюсон тартиб-интизом ўрнатиш учун қачон чора кўриш кераклигини биларди. "Манчестер Юнайтед"даги дебют мавсумимда апрель ойида 15 очко фарқ билан пешқадам эдик ва уйда "Манчестер Сити"ни қабул қилдик. Агар ўша баҳсда ғалаба қозонганимизда устунлигимиз 18 очкога етарди, аммо биз мағлуб бўлдик. Шунга қарамай биз 12 очко олдинда эдик ва бошқа мураббийлар вазиятга кескин баҳо беришмади. Лекин, Фергюсон ғазабда эди.
Жамоадаги икки йигит ўша мағлубиятдан кейин дам олишни хоҳлашган. Ўйинни эртасига Фергюсон кийиниш хонасига уларнинг тунда сайр қилиб юрган суратларини олиб келди ва ҳаммага шундай деди: "Йигитлар, агар биз совринни бой берсак, унда бу дам олишни хоҳлаган мана шу икки аҳмоқни деб бўлади", - дея ван Персининг сўзларини келтирди "sofoot.com".

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар