"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди
14 ноя 10:44
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Карим Адейеми ҳақида футболчининг агенти билан мулоқот олиб боришган.
Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, немис жамосаи 23 ёшли вингер билан шартномани узайтирмоқчи, бироқ томонлар келишувга эришишмаган. Сабаби футболчи янги шартномада 70-80 миллион еврога жамоани тарк этиши мумкинлиги тўғрисидаги бандни киритишни талаб қилган, бироқ бунга "Боруссия" раҳбарияти рози бўлишмади.
Жорий мавсумда германиялик барча турнирларда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар