

Бу ҳақда УЕФА ижро қўмитаси аъзоси Григорий Суркис маълум қилди. Олдинроқ Косово ва Гибралтар футбол федерациялари ФИФАга қабул қилинган эди.
"Агар Косово ва Гибралтар жаҳон чемпионатининг саралаш турнирига киритилса, Россия H гуруҳида ўртоқлик учрашуви ўтказиувчи олтинчи жамоа бўлишни тўхтатади. Бундай ҳолатда УЕФА менежменти Россия терма жамоаси учун рақиб қидириш билан шуғулланади. Бу УЕФАнинг ваколатига киради" - дедйи Суркис.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси мезбон бўлгани туфайли ЖЧ-2018 саралашида иштирок этмайди, аммо H гуруҳидаги жамоалар (Бельгия, Босния ва Герцеговина, Греция, Эстония ва Кипр) билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак.



