Агар Ди Мария «Олтин тўп»ни олса МЮ «Реал»га 4 млн фунт тўлайди

Narzulla Saydullayev
7 сен 2014, 11:10
«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клублари Анхель ди Мариянинг трансфери борасидаги бир қатор бандларни ошкор қилишди.
The Telegraph нашрининг хабарига кўра, шартномада агар Ди Мария «Олтин тўп»ни олса МЮ «Реал»га 4 миллион фунт тўлайди. Бу таклиф Мадрид клубидан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария учун «Манчестер Юнайтед» 59,7 миллион фунт тўлади ва АПЛ рекордини янгилади. Футболчи инглиз клуби билан 5 йиллик шартнома тузди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru