UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  27 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  17 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди Янгиликлар

Африка Миллатлар Кубоги-2019. Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди

Мисрдаги қитъа биринчилигининг 1/2 финал иккинчи жуфтлигида Жазоир термаси Нигерияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб нигериялик ҳимоячи  Уильям Трост-Эконгнинг автоголидан сўнг очилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Одион Игало Жазоир дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ўртадаги фарқни тиклади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқада эса Риёд Маҳрез жарима зарбасидан чиройли гол уриб, Жазоирни 29 йил деганда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишига сабабчи бўлди. 

Ярим финалда мағлуб бўлган Тунис ҳамда Нигерия Тошкент вақти билан 18 июль, соат 00:00да бошланадиган бронза медаллари учун баҳсда қатнашишади.

Сенегал ҳамда Жазоир ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин эса 20 июль санасида (00:00) бўлиб ўтади. 


Жазоир – Нигерия 2:1 (1:0, 1:1)

«Cairo International Stadium»

Голлар: 1:0 – 40, автогол Трост-Эконг, 1:1 – 72, пенальти Игало, 2:1 – 90+5 Маҳрез.

Жазоир – Мболи, Манди, Зеффан, Бенламри, Бенсебайни, Гедиура, Беннасер, Фегули, Маҳрез, Бунежа, Белаили.

Нигерия – Акпейи, Коллинз, Трост-Эконг, Омеруо, Авазьем, Этебо, Чуквуэзе (Оньекуру, 78), Ндиди, Ивоби, Игало, Муса.

Огоҳлантиришлар: Бунежа (52), Фегули (68), Манди (71), Авазьем (88).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика