UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52"Астон Вилла" "Челси" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 16:25Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин  1 15:59"Тоттенхэм" ҳимоячиси жамоани тарк этади  0 15:37Тиаго Силва "Челси" билан хайрлашди  3 15:10"Сурхон" – "Насаф", "Динамо" – "Пахтакор" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  10 14:43Грузиялик ҳимоячи, "Олимпик Мобиуз" устози ва кипери - Про лига 8-тур лауреатлари   0 14:30Ламин Ямаль яна бир муваффақиятга эришди  1 14:04"Уни жуда соғинаман". Гвардиола Клоппнинг кетиши ҳақида  2 13:40"Рома" ижарага олинган "Лейпциг" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:19"Навбаҳор" ягона тўп эвазига "Водий дербиси"да ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  7 12:58ФИФА мутахассиси ва ЎФАнинг бельгиялик техник директори Самарқандга ташриф буюрди  2 12:53Родри "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги асосий фарқни айтди  1 12:30Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ  57 12:09Карлос Тевес "Индепендьенте" бош мураббийлигидан истеъфога чиқади  1 11:45"Ювентус"га вақтинчалик мураббий тайинланди  0

Афина-2004. Кападзе, Жепаров, Гейнрих ва Мирҳолдиршоев. Олимпиада сари учинчи уриниш Янгиликлар

Афина-2004. Кападзе, Жепаров, Гейнрих ва Мирҳолдиршоев. Олимпиада сари учинчи уриниш

1996-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари ҳаракатини эслашда давом этамиз.

Аввалги иккита мақолада Атланта-1996 ва Сидней-2000 йўлидаги ўйинлар ҳақида тўхталгандик. Ҳар иккала Олимпиада саралаш босқичида бизни Қозоғистон ортда қолдириб кетгани ҳақида фикр юритгандик. Бугун эса учинчи уриниш, яъни 2004 йил Греция пойтахти Афинада ўтказилган Олимпия ўйинлари сари ҳаракатни ёдга оламиз. 

Афина Олимпиадасида Осиёдан кимлар қатнашган? 

2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Осиёдан учта жамоа иштирок этган: Жанубий Корея, Япония ва Ироқ. Жанубий Корея гуруҳда Мали, Мексика ва Грецияга қарши баҳс олиб бориб, иккинчи ўрин билан чиққан. Япония ўз гуруҳида Италия, Гана, Парагвай билан беллашиб, охирги ўринни эгаллаган. Ироқ эса Коста-Рика, Марокаш ва Португалияга қарши майдонга тушиб, ҳеч ким кутмаганда ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган. 

Ироқ Олимпия терма жамоаси чорак финалда Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея бу босқичда Парагвайдан 2:3 ҳисобида енгилиб, шу тариқа мусобақани тарк этган. Яримфиналда Ироқ Парагвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва бронза меддалар учун курашда Италияга ҳам 0:1 ҳисобида енгилган.


Чемпион ким бўлган? 

Афина-2004 Олимпиадасида чемпионлик Аргентинага насиб этган. Аргентина финалда Парагвайдан 1:0 ҳисобида устун келган. Учрашувдаги ягона гол Карлос Тевес ҳисобига ёзилган. Аргентинани ўша йил машҳур мураббий Марсело Бьелса шоҳсупа сари бошлаб келган. 


Осиё саралаши

Осиёда саралаш уч форматда олиб борилган. Дастлаб ўтиш босқичи ўйинлари ўтказилган. Саралашда жами 36 жамоа учта йўлланма учун курашган. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлаган.

Иккинчи босқичда 24 жамоа 12та жуфтликка бўлиниб, уй-меҳмон тарзида ўйинларни ўтказган. Ва якунда 12 жамоа ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олиб, жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ ғолиби эса Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи босқичда Эронга қарши иккита ўйин ўтказган ва ҳар иккала ўйинда имкониятни бой берган. 2003 йил 3 май куни Тошкентда ўтказилган баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган вакилларимиз 7 июнь куни сафарда 1:6 ҳисобида мағлуб бўлишган. Натижада Эрон U-23 ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган. Виктор Борисов устозлик қилган бу терма жамоада Тимур Кападзе, Сервер Жепаров, Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих, Шуҳрат Мирҳолдиршоев каби футболчилар тўп тепган. 

03.05.2003. Ўзбекистон - Эрон 1:3

07.06.2003. Эрон - Ўзбекистон 6:1 

Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда Эрон билан ўйин олдидан. Кимларни танидингиз?

Учинчи босқичда ўйнаганлар

Олимпида саралашидаги охирги босқичда айтиб ўтганимиздек, 12 жамоа иштирок этган. Жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Жанубий Корея, Эрон, Хитой, Малайзия. 

"B" гуруҳи: Япония, Баҳрайн, БАА, Ливан.  

"C" гуруҳи: Ироқ, Уммон, Қувайт, Саудия Арабистони.

Гуруҳ натижаларига кўра, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ 2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
15 апр 22:10:07
@# #@
to'g'riso'z фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Паски каторда Крушелницкий, байрамов ва Суюновга ухшаркан
Muzaffar xoliqov
   
15 апр 16:12:05
to'g'riso'z
Паски каторда Крушелницкий, байрамов ва Суюновга ухшаркан
   
15 апр 14:46:21
Jamshid Abdusamadov
Чапдан тепада Нестеров Гофуров Копадзе Власичев Мирхолдиршоев Гейнрих. Пастда чапдан 3 тасини танигандейман эсимда йук. Колгани Зейтуллаев Копадзе
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика