UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  0 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  6 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  22 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  3

"AFC Solidarity Cup": илк турнир ноябрда ўтказилади Янгиликлар

"AFC Solidarity Cup": илк турнир ноябрда ўтказилади

Теглар :  AFC Solidarity CupОФК
Ноябрь ойида ОФКнинг яна бир мусобақасига старт берилади.

Чақирув Кубоги ўрнига ташкил этилган Solidarity Cup Малайзияда бўлиб ўтади. Унда 7 терма жамоа иштирок этади. Осиё Кубоги саралаш баҳсларидан четга чиқиб улгурган жамоалар учун ОФК мазкур мусобақани ташкил этишга қарор қилди. Чунки бу термалар шундоқ ҳам кейинги йил расмий ўйинлардан четда қолиб кетишади.

Аслида ОФК саралаш ўйинлари тизимига айнан кучсиз термаларнинг етарилча учрашувлар ўтказишини таъминлаш мақсадида қўл урганди, бироқ 7-8 жамоа барибир курашдан четга чиқди. Шунинг учун янги турнир ўтказилиши ҳақида қарорга келинди.

Мусобақанинг А гуруҳида Непал, Бруней ва Тимор Лесте, В гуруҳида Шри Ланка, Макау, Мўғулистон ва Лаос терма жамоалари қатнашади. Покистон ва Бангладеш унда иштирок этишдан бош тортишди. Ҳар икки гуруҳдан иккитадан жамоа ярим финалга чиқади. Шу тариқа мусобақа давом эттирилади.

Тан олиш керак, савияси жуда паст жамоалар учун бу мусобақа маълум пайтда ўйин амалиётига эга бўлиш учун қулайдир. Чунки бу термаларнинг ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар топиши жуда муаммо.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика