UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  16 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан"

"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги саҳифасида португалиялик мутахассис Микаэль Секейранинг "Локомотив"дан кетганига муносабат билдирди.

"Қай мураббийни бу тарзда, бундай муҳитда кузатганимизни, очиғи, эслай олмадим. Хайрлашув кечаси эҳтирос, меҳр ва ҳаяжонга бой бўлди. Кечада айтилганидек, Секейра жамоа учун “больше чем тренер” бўла олди.

Мика – сен доимо қалбимизда қоласан. Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан. Сен шунчаки ажойиб инсонсан. Шахсий футбол клубим бўлганида, унинг энг юксак марраларига олиб бориш учун бошқарув рулини ҳеч иккиланмай сенга топширган бўлардим.

Жамоамизда вақтинчалик “шоҳ” вазифасини бажарувчи Коростиченкога омад тилаб, айтган сўзларинг ёдимда: "Мен жамоани футболнинг олий математикаси билан етакчига айлантирмоқчи эдим. Майдонда йўл қўйилган мактаб ўқувчиси қиладиган хатоларгина бизга панд берди". 

Футболимиз – сендек етук мутахассислар ўргатмоқчи бўлган олий математикага тайёр бўлишини истаб, сенга фақат омад тилаб қоламиз. 

Барчаси учун раҳмат!", – дея хабар қолдирди жамоа шифокори Аброр Пирриев.

Маълумотларга қараганда, Денис Коростиченко "Насаф" билан ўйинда "Локомотив" бош мураббийи вазифасини бажариб туради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика