UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  1 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   2 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  0 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  10 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  32 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  31 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  12 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  2

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан"

"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев телеграмдаги саҳифасида португалиялик мутахассис Микаэль Секейранинг "Локомотив"дан кетганига муносабат билдирди.

"Қай мураббийни бу тарзда, бундай муҳитда кузатганимизни, очиғи, эслай олмадим. Хайрлашув кечаси эҳтирос, меҳр ва ҳаяжонга бой бўлди. Кечада айтилганидек, Секейра жамоа учун “больше чем тренер” бўла олди.

Мика – сен доимо қалбимизда қоласан. Сен жамоамизга Европа ифорини олиб кира олган ҳақиқий профессионалсан. Сен шунчаки ажойиб инсонсан. Шахсий футбол клубим бўлганида, унинг энг юксак марраларига олиб бориш учун бошқарув рулини ҳеч иккиланмай сенга топширган бўлардим.

Жамоамизда вақтинчалик “шоҳ” вазифасини бажарувчи Коростиченкога омад тилаб, айтган сўзларинг ёдимда: "Мен жамоани футболнинг олий математикаси билан етакчига айлантирмоқчи эдим. Майдонда йўл қўйилган мактаб ўқувчиси қиладиган хатоларгина бизга панд берди". 

Футболимиз – сендек етук мутахассислар ўргатмоқчи бўлган олий математикага тайёр бўлишини истаб, сенга фақат омад тилаб қоламиз. 

Барчаси учун раҳмат!", – дея хабар қолдирди жамоа шифокори Аброр Пирриев.

Маълумотларга қараганда, Денис Коростиченко "Насаф" билан ўйинда "Локомотив" бош мураббийи вазифасини бажариб туради.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика