UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 19:26Наингголан ҳибсга олинди  1 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1 18:30"Ал Насср" етакчиси янги клуби билан 1 йиллик шартнома бўйича келишиб олди  0 18:02"Влахович 3 йилдан бери кучаймади"  4 17:33Де Йонг: "Барселона" "Реал"га етиб олиши мумкин"  26 17:06Фердинанд Хойлундни кескин танқид қилди  2 16:39Мареска "Манчестер Сити" нима учун Палмерни "Челси"га сотиб юборганини тушунтирди  4 16:10Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини "Абдуллоҳ бин Халифа"да ўтказилмайди  5 15:58"Байер" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси учун таклиф билан чиқди, Гвардиола шогирдини қўйиб юбормоқчи эмас  1 15:40ПСЖ Qatar Airways билан ҳомийлик шартномасини узайтирди  0 15:13Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди  7 14:47"Бавария" "Кёльн" дарвозабони билан келишувга эришди  0 14:20Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини бўшатиб қўйди  7 13:58ЖЧ 3-саралаш босқичи. Ўзбекистон терма жамоасининг Қирғиз Республикасига қарши учрашуви қайси вақтда бошланиши маълум  12

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Нефтчи"(0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Хоразм", "Зомин" каби жамоалар билан икки карра куч билан ўйнашимиз кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Тўпни назорат қила олмадик, асосан ҳимояда ўйнадик. Танаффусдан кейин ўйинга темп қўшдик. Ҳужум қилмасанг гол урмайсан. Бундай ўйинларда ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди. Бу футбол, унда дуранг ғалаба ва мағлубиятлар бўлиб туради. Ушбу ўйин дурангга мос бўлди дея оламан",- дейди Дўрмонов.

- Яқин ўтмишнинг юлдузи Мансур Саидовнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Мансур Саидовнинг тажрибаси катта. Майдон ичида йигитларни руҳиятини кўтаради, кўрсатмалар беради. Жароҳат олгани сабаб аввалги икки ўйинда иштирок эта олмаганди. Лекин, бугун ёмон ўйнамади. Шундай тажрибали футболчилар майдонда бўлса нисбатан осонроқ бўлади.

- Аввалги "Нефтчи"нинг мавқеини қачон кўрамиз?

- "Нефтчи"ни бой тарихи бор. Футболчиларга қандай жамоада ўйнаётганлигини тушунтириб келяпмиз. Ёш футболчиларимиз ўйинига яна қўшади, ўсишга эришади улар. Руҳий жиҳатдан ҳар бир ўйинга хоҳиш билан, бор эътиборини шу ўйинга қаратган ҳолда тайёргарлик кўришларини сўраймиз. Курашларга бой ўйинлар қанча кўп бўлса футболчиларга ҳам фойда бўлади. Жамоа олдига доим максимал вазифани қўямиз. Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз. Олдинда ўйинлар бор. Барчаси биз учун ижобий якун топади деган умиддамиз.

- Павел Смоляченко ҳақида...

- Унда жароҳати бор. Смоляченкога суъний майдонда ўйнаш мумкин эмас. Тиззасидан жароҳат олган. Уйда даволанмоқда.

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ўйин ҳақиқатдан ҳам дурангга мос бўлди. Биз ҳам гол уриб кетишимиз мумкин эди ёки аксинча.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика