UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  0 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  1 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  4 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  2 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  7 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  0 15:21"Бавария" "Барселона" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  0 14:53"Насаф" – "Навбаҳор" учрашувида пенальти бормиди? Суперлиганинг 12-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:27"Наполи" Луккани Лукакуга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 13:58Ҳожимат Эркинов: "Машинани акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда уларнинг ҳиссалари катта"  6 13:32Бэйл Англия клуби эгаларидан бирига айланиши мумкин  0 13:05Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун жўнаб кетди  18 12:39"Реал" Браим Диаснинг келажаги борасида бир қарорга келди  2

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Нефтчи"(0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдириб ўтди.

"Хоразм", "Зомин" каби жамоалар билан икки карра куч билан ўйнашимиз кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бугун ҳам биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Тўпни назорат қила олмадик, асосан ҳимояда ўйнадик. Танаффусдан кейин ўйинга темп қўшдик. Ҳужум қилмасанг гол урмайсан. Бундай ўйинларда ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди. Бу футбол, унда дуранг ғалаба ва мағлубиятлар бўлиб туради. Ушбу ўйин дурангга мос бўлди дея оламан",- дейди Дўрмонов.

- Яқин ўтмишнинг юлдузи Мансур Саидовнинг жисмоний ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Мансур Саидовнинг тажрибаси катта. Майдон ичида йигитларни руҳиятини кўтаради, кўрсатмалар беради. Жароҳат олгани сабаб аввалги икки ўйинда иштирок эта олмаганди. Лекин, бугун ёмон ўйнамади. Шундай тажрибали футболчилар майдонда бўлса нисбатан осонроқ бўлади.

- Аввалги "Нефтчи"нинг мавқеини қачон кўрамиз?

- "Нефтчи"ни бой тарихи бор. Футболчиларга қандай жамоада ўйнаётганлигини тушунтириб келяпмиз. Ёш футболчиларимиз ўйинига яна қўшади, ўсишга эришади улар. Руҳий жиҳатдан ҳар бир ўйинга хоҳиш билан, бор эътиборини шу ўйинга қаратган ҳолда тайёргарлик кўришларини сўраймиз. Курашларга бой ўйинлар қанча кўп бўлса футболчиларга ҳам фойда бўлади. Жамоа олдига доим максимал вазифани қўямиз. Суперлигага чиқиш учун оҳиригача курашамиз. Олдинда ўйинлар бор. Барчаси биз учун ижобий якун топади деган умиддамиз.

- Павел Смоляченко ҳақида...

- Унда жароҳати бор. Смоляченкога суъний майдонда ўйнаш мумкин эмас. Тиззасидан жароҳат олган. Уйда даволанмоқда.

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими?

- Ўйин ҳақиқатдан ҳам дурангга мос бўлди. Биз ҳам гол уриб кетишимиз мумкин эди ёки аксинча.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика