UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31Эрон Про лигаси. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  0 21:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  8 21:00Суперлига. Ўз уйида меҳмон бўлган "Сурхон" "Машъал" билан дуранг ўйнади  11 20:58"Бетис" Антонининг ижарасини бир мавсумга узайтирмоқчи ва МЮга таклиф тайёрламоқда. Испанлар футболчи маошининг катта қисмини ўз зиммасига олиши мумкин  0 20:34"Спартак" — ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  10 20:34Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" қийинчиликсиз ғалабага эришди, "Боруссия" эса Антоннинг 90+5 дақиқадаги голи эса драматик ғалабага эришди  1 20:17"Кристал Пэлас" — "Астон Вилла". Англия кубоги ярим финал ўйини учун таркиблар маълум  1 20:08Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Турғунбоев захирада қолдирилди  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  14 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  2 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3

Абдурашид Исмоилов: "Давралар оралиғида жамоамизга қўшилган футболчиларнинг кўрсатган ўйинларидан қониқдим" Янгиликлар

Абдурашид Исмоилов: "Давралар оралиғида жамоамизга қўшилган футболчиларнинг кўрсатган ўйинларидан қониқдим"

Ўзбекистон биринчилигининг 19-тур бахсидан ўрин олган“УзДонгЖу”- “Пахтакор-2” 3:1 баҳсидан сўнг “УзДонгЖу” жамоасининг бош мураббийи Абдурашид Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик:

Бугунги баҳс биз кутганимиздек шиддатли кечди. Иккинчи давра ўйинларига пухта тайёргарлик кўрган эдик, айниқса Қизилтоғдаги икки ҳафталик йиғин биз учун жуда фойдали бўлди. Бугунги ўйинда бу нарса яққол сезилди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик, лекин ундан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда захирадан туширилган футболчиларимиз ўйинни янада кучайтирди бу ҳисобда ҳам акс этди.

Рақиб жамоа ҳам биз кутгандай яхши ўйин намойиш этди. Жамоа ёш бўлишига қарамай анча мазмунли ўйин намойиш этади.

Давра оралиғида жамоамизга қўшилган футболчиларнинг кўрсатган ўйинларидан қониқдим. Ҳаммаси берган кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди. Кейинги бўлиб ўтадиган баҳсларга мана шундай кўтаринки кайфиятда янаям яхши тайёргарлик кўрамиз.

Фурсатдан фойдаланиб бизга шароитларни яратиб келаётган жамоамиз раҳбарларини, мазмунли ўйинларини намойиш этган футболчиларимизни оз сонли бўлсада бизни қўллаб-қувватлаб келаётган ҳақиқий мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман ва уларга катта раҳмат айтаман - деб сўзини якунлади Исмоилов.


"УзДонгЖу" матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика