UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  45 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради

Ўзбекистонлик ҳимоячи тез орада Англия Премьер-лигасига йўл олади.

Агар Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтса (умид қиламанки, бу ҳақда тез орада расман эълон қилинади), ушбу трансфер барча томонлар учун фойдали бўлади.

Абдуқодир Ҳусанов топ клубга ўтади ва у ерда жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар билан асосий таркиб учун курашади. Рақобат ўсиш ва ривожланишга туртки беради. Абдуқодир футболчи сифатида янада кучлироқ бўлади. Бундан ташқари, кейинги мавсумда "шаҳарликлар" деярли УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этади (АПЛда тўртинчи ўринга атиги икки очко етишмаяпти), бу эса Ҳусанов ҳам Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги турнирда иштирок этишини англатади.

"Манчестер Сити" ёш, аммо аллақачон юқори маҳоратли ҳимоячига эга бўлади, у жамоада янги тактик имкониятлар пайдо бўлишига замин ҳозирлайди. Пеп Гвардиола жамоаси гибрид тизимда ўйнайди: ҳимояда 4-3-3 / 4-2-3-1, ҳужумда эса 3-2-2-3 (ярим ҳимоячи Рико Льюис таянч зонасига тушади, "саккизлик" юқорига кўтарилади, қанот ҳужумчилари эса рақиб ҳимоясини кенгайтириш учун майдоннинг юқори қисмларида жойлашади). Ҳусанов бу схемада марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб, рақиб ҳужумларини тўхтатувчи "тўғон" вазифасини бажариши, шунингдек, энг сўнгги марказий ҳимоячи сифатида рақиб яриммайдонида ҳаракат қилиши мумкин.

"Ланс" Ҳусановни сотишдан ҳайратланарли даражада катта фойда олади. 2023 йил июлида Франция клуби Абдуқодирни "Энергетик-БГУ"дан атиги 100 минг еврога сотиб олган эди. Агар "Манчестер Сити" ҳақиқатан ҳам Ҳусанов учун 50 миллион евро тўласа, фойда 50 000 фоизни ташкил этади. Бу маблағга "Ланс" икки-уч нафар юқори маҳоратли футболчини харид қилиши ёки инфратузилмага сармоя киритиб, пулнинг бир қисмини Ҳусановга ўхшаган "юлдуз бўлиб порлаши" мумкин бўлган ёш футболчиларни сотиб олишга сарфлаши мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ҳусанов тимсолида янада тажрибали ҳимоячига эга бўлади. У майдондаги ҳаракатлари билан бошқа ўйинчиларга (айниқса, бошқа ҳимоячиларга) ёрдам беради. У Европа нуфузли лигаларида тўплаган бебаҳо тажрибасини жамоага сарфлайди.

Умуман олганда, ўзбек футболи кенг омма орасида янада машҳурликка эришади. Илгари Европанинг энг топ-5 лигасида Ҳусановдан ташқари фақат Элдор Шомуродов ўйнаган эди. Шу билан бирга, АПЛ — клублар ўртасидаги футбол турнирларининг "байроқдори" бўлиб, энг кучли чемпионат ҳисобланади. Уни Франциянинг 1-лигаси ёки Италиянинг А сериясига қараганда кўпроқ одам кузатиб боради. Бу эса, ўз навбатида, ўзбекистонлик бошқа футболчилар учун "Европа сари йўл" вазифасини ўташи мумкин.

Бироқ ўзбекистонлик ўйинчилар Европанинг топ-5 лигасида пайдо бўлиши учун, дадил қарор қабул қилиб, дастлабки қадамни ташлашлари — айнан Европага йўл олиш лозим.

"Ланс"га ўтишдан олдин Ҳусанов Беларуснинг "Энергетик" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Гарчи ватанида 17 ёшида ҳеч кимга керак бўлмаган бўлса-да, Беларусда ҳимоячига ишонч билдиришди. Албатта, Абдуқодир босиб ўтган йўл тарихи камдан-кам учрайди ва ҳар бир ўйинчи унинг йўлини такрорлай олмайди. Бироқ Ўзбекистонда Европанинг нуфузли лигаларида ўйнашга қодир бўлган иқтидорли футболчилар кўп. Одатдаги топ-5 лигалардан ташқари, Португалия, Нидерландия, Бельгия сингари бошқа кучли чемпионатлар ҳам мавжуд. Шунингдек, бир оз пастроқ даражадаги РПЛ ва Туркия чемпионатларини ҳам унутмаслик лозим.

Афсуски, кўплаб ўзбекистонлик футболчилар хорижда ўз кучларини синаб кўрмасдан Ўзбекистонда қолишмоқда. Улар Беларусь, Польша, Кипр, Венгрия, Греция, Сербия, Словения ва бошқа "ўртача" Европа чемпионатларига боришни исташмаяпти. Ўзбекистонлик футболчилар онгли равишда янги тажриба ўрнига қулайликни, ривожланиш ўрнига маошни афзал кўришмоқда. Чунки ҳар доим Ўзбекистонга қайтиш (ёки бошқа Осиё мамлакатларига ўтиш) мумкин, аммо Европада ўйнаш ва ўзини кўрсатиб, у ерда ўрнашиб қолиш имконияти эса камдан-кам ҳолларда юзага келади.


Николай Егоричев

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика