UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусановга Жорже Мендешнинг алоқаси борми? Футболчининг агенти жавоб берди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов сўнгги ойларда энг кўп муҳокама қилинаётган футболчига айлангани шубҳасиз.

Бир неча кун аввал хориж ва ўзбек матбуотида Ҳусановнинг эҳтимолий трансфери билан машҳур футбол агенти Жорже Мендеш шуғулланиши ҳақида хкбарлар пайдо бўлди. Бу хабарларга футболчининг агенти изоҳ берди:

"Абдуқодир Ҳусановнинг барча ишлари билан Football Group агентлиги ва шахсан мен шуғулланаман. Эҳтимолий трансфер бўйича деярли бир ойдан буён Европада бўлиб турибман. Кўплаб инсонлар билан учрашяпмиз, бу уларнинг трансферга алоқаси бор дегани эмас.

Биз футболчига қизиқаётган клублар билан тўғридан-тўғри ва ўртакашларсиз музокара ўтказяпмиз.

Барчани ҳурмат қиламиз. Лекин айни пайтда бошқа агент ёки агентларнинг Ҳусановга алоқаси йўқ. Ўзбек ОАВдан бунга эътиборли бўлишларини илтимос қилган бўлардим.

Эҳтимолий трансферда энг муҳими пул эмас, балки футболчининг ривожланиши тўхтаб қолмаслиги бўлади. "Ланс"га ўтишдан олдин ҳам биз катта пулга эмас футболчининг ривожланиши учун идеал жамоа топишга интилган эдик. Яъни Абдуқодир ҳозиргидек ўйин амалиётига эга бўладиган ва ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубга ўтиши тарафдоримиз. Футболчи ўйин амалиётига эга бўлиши ЖЧ саралаши доирасидаги бўлажак учрашувлардан олдин жуда муҳим", - деди Гайрат Хасбиуллин.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика