Жорже Мендеш Моуриньюни "Реал"га таклиф қилди: Номзодлар рўйхатида Клопп, Нагельсманн ва бошқа юлдузлар бор

Aslanov Jasurbek
22 апр 2026, 18:52
Мадриднинг "Реал" клуби омадсиз мавсум ва Альваро Арбелоанинг кетиши деярли аниқ бўлиб қолгани сабабли янги бош мураббий излаш ишларини бошлаб юборди.

"As" нашрининг хабарига кўра, машҳур агент Жорже Мендеш "қироллик клуби"га Жозе Моуриньюнинг қайтишини таклиф қилган.

Мендеш "Мадрид" раҳбариятига ҳозирда "Бенфика"ни бошқараётган 63 ёшли португалиялик мутахассиснинг шартномасидаги товон пули миқдори ҳақида ҳам маълумот берган. Бироқ Моуринью ягона номзод эмас. Сўнгги кунларда "қаймоқранглилар"га бир қатор топ-мураббийларнинг хизматлари таклиф этилди:

Маурисио Почеттино (АҚШ терма жамоаси);

Юлиан Нагельсманн (Германия терма жамоаси);

Массимилиано Аллегри ("Милан");

Юрген Клопп (ҳозирда ишсиз);

Дидье Дешам (Франция терма жамоаси).

Қизиғи шундаки, баъзи таклифлар ҳатто мураббийларнинг вакилларидан эмас, балки учинчи томонлардан келиб тушган.

Ҳозирда "Реал"нинг асосий мақсади — мавсумни имкон қадар яхшироқ натижа билан якунлаш. Арбелоанинг келажаги эса кейинги ойда бўлиб ўтадиган йиғилишда ҳал қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As