UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Ўртоқлик ўйини. “Арал” ва “Металлург” ўртасидаги баҳсда 6 та гол урилди  0 14:44"Лос-Анжелес Гэлакси" Филиппе Коутиньо билан шартнома имзоламоқчи  1 14:05"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр  2 13:29"Андижон"нинг таништирув маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  15 12:55"Манчестер Юнайтед" ёзда "Челси"дан Николас Жексонни сотиб олиши мумкин  3 12:22Каземиро Месси жамоасига ўтиши мумкин  2 11:52"Реал" Шлоттербекка қизиқмоқда  1 11:25"Челси" амалдаги "Олтин тўп" соҳибини ўз сафига қўшиб олмоқчи  5 11:02Андижон футболи халқаро майдонга чиқмоқда: "Бешиктош" билан стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда  6 10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  1 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  5 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  12 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  4

Абдуллоҳ Олимов: "Ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз йўқ эди" Янгиликлар

Абдуллоҳ Олимов: "Ғалаба қозонишдан бошқа иложимиз йўқ эди"

ПРО-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" (0:1) учашувидан сўнг меҳмонлар вакили Абдуллоҳ Олимов ўз фикрларини билдирди.

"Биласизми биз ПРО-лиганинг 1-турида сафарда "Андижон"га қарши баҳсда мағлубиятга учрагандик. Ўша ўйиндан кейин жамоамиз мухлислари тушкун кайфиятда эдилар.

Кейин ўз майдонимизда "Норин"ни ва кубок доирасида "Истиқлол"ни мағлуб этдик. Самарқандда мағлуб бўлишимизга асло ҳаққимиз йўқ эди. Чунки мухлисларимиз бизни Суперлигага чиқишимизни қаттиқ хоҳлашади. Уларни бизнинг ҳар бир мағлубиятимиз жуда тушкунликка тушириб қўяди. Самарқандда "Динамо" билан ўйинда Ҳужумларимиздан бири самарали якунланди. Кичик ҳисобда бўлсада ғалаба қозондик. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Суперлигага чиқишни уддалаймиз, шунга умид қиламиз. Самарқандда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Бу ғалабани уларга бағишлаймиз," - дейди Абдуллоҳ Олимов.

Дилшод Сафаров ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика