UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  1 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  11 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   19 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Оғир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қиламан"

Фаолияти давомида "Нефтчи", "Навбаҳор" жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган футболчи Абдужамол Исроилов фарғоналик мухлислар билан онлайн мулоқот ташкил этди.

Мазкур мулоқот жараёни савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Абдужамол, сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ҳам бир қатор мусобақаларда иштирок этгансиз. Сизда бу борада қандай таасуротлар бўлган?


- Ҳа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида майдонга тушиш насиб қилган. Биз Япония, Корея каби кучли терма жамоаларни мағлубиятга учратгандик. Таасуротларим албатта жуда юқори бўлган, ўшандаги эмоцияларни таърифлаш ҳам қийин.

- Сиз жорий мавсум аввалида ҳозирги "Нурафшон" ("Бухоро") клуби сафида кўриниш бергандингиз. Лекин бу клубдаги фаолиятингиз узоққа чўзилмади...


- Тўғри, менга бу клубдан таклиф бўлганди. Бориб қўшилдим ва шартнома имзоладим. Лекин ҳали жароҳатдан сўнг тўлиқ формада эмасман. Уларга жисмоний тайёргарлигимни тиклашимга вақт кераклигини айтгандим, кутишни исташмади. Шу сабаб ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдик ва дўстона хайрлашдик.

- Айни дамда олдингизда қайси клублардан таклифлар бор? Жисмоний тайёргарликни ушлаб туриш учун қаерда ва қандай машғулотлар билан машғулсиз?


- Ҳозир олдимда бирон клубдан аниқ таклиф йўқ. Оғзаки гап-сўзлар бор, лекин ҳеч бир клубдан ҳозирча расмий таклиф олмадим. Жисмоний тайёргаликни ушлаб туриш мақсадида бир оз муддат "Ёзёвон-Лочинлари" клубида ўйнадим. Шунингдек Ёзёвон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик фаолиятини олиб бораяпман. Ҳозир жароҳатдан сўнг яна футбол ўйнаётганимга шукр қилаяпман.

- "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан муносабатингиз қандай? Айтайлик сизни яна Нефтчида кўришимиз мумкинми?


- Илҳом ака билан аввал бирга ишлаганмиз, муносабатимиз яхши албатта. Балки яна "Нефтчи"да ўйнашим мумкиндир, буни билмадим.

- Фарғона вилоятининг бошқа клублари, масалан "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоаларидан таклиф бўлса қабул қилармидингиз?


- Албатта, бу жамоалар ҳам Фарғона футболи шарафини ҳимоя қилишади. Таклиф бўлса қабул қилган бўлардим. Лекин бу амалга ошиши қийин бўлган жараён, чунки ҳозирда менда ўйин амалиёти етарли эмас.

- Фаолиятингиз давомида ўйинларини кўрган футболчилардан энг яхшилари кимлар? Чизиқлар бўйича?


- Дарвозада Игнатий Нестеров, ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, ярим ҳимояда Одил Аҳмедов, ҳужумда Элдор Шомуродов.

- Қайси хориж клубига мухлислик қиласиз?


- Англиянинг "Манчестр Юнайтед" клубига.

- Футболдаги кумирингиз ким бўлган?


- Бразилик Роналдонинг ҳаракатларини завқ билан кузатардим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?


- Режаларим биринчи навбатдаги жисмоний тайёргарлигимни тиклаб яна катта футболга қайтиш. Шунингдек келажакда мураббийлик соҳасида ҳам ўзимни синаб кўриш мақсадларим бор.

Суҳбат сўнгида футболчи мухлисларга ўзининг рамзий терма жамоасини тақдим этди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика