Аббосбек Файзуллаев ЦСКАдаги асосий муаммо ҳақида гапирди
29 авг 2024 11:56
Янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев ЦСКАдаги асосий муаммо ҳақида гапирди
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев армиячиларнинг асосий муаммоларидан бири ҳақида фикр билдирди.
Аббосбек ЦСКА ҳар ўйинда етарлича вазият яратаётганига, аммо голли имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида ишлаш зарурлигига урғу берди.
"Муҳими, ЦСКА деярли ҳар бир учрашувда етарлича вазиятлар ярата оляпти. Вазиятлардан фойдаланиш эса бошқа масала ва биз бу борада ишлаяпмиз. Умид қиламанки, яқин орада бу муаммодан қутуламиз", — дея Аббосбек сўзларидан иқтибос келтирди "Bobsoccer".
Олтинчи турдан кейин ЦСКА 10 очко билан Россия чемпионатида 6-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
09:43
Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар