UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  7 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2

Аббос Махсталиев: "Терма жамоанинг тез-тез йиғин ўтказиши жуда зарур ва фойдали" Янгиликлар

Аббос Махсталиев: "Терма жамоанинг тез-тез йиғин ўтказиши жуда зарур ва фойдали"

Хабарингиз бор Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси бугун БААдаги йиғинини якунлади.
Ушбу йиғинни икки ғалаба ва бир дуранг билан якунлаган терма жамоамиз аъзоси Аббос Махсталиев "CА" сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир ёш тоифасида терма жамоаларнинг тез-тез йиғин ўтказиб туриши бу жуда ҳам зарур ва фойдалидир. Мисол учун, биз клубларда бўлсак фақатгина яқин сафдошимиз билан ўйин услубимизни бир фикрда англаб олишимиз мумкин. Терма жамоа бўлгандан сўнг барча клубдан, ҳар хил ўйин услубига эга бўлган футболчилар ташриф буюради. Ҳар бир футболчи индивидуал аъло натижа кўрсатиши мумкин лекин терма жамоа учун энг муҳими бирликдир. Олдимизда жиддий мусобақа турибди. Осиё чемпионатида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқчимиз.

Бўлиб ўтган йиғин борасида гапирадиган бўлсам кўнгилдагидек ўтди. Кўплаб футболчилар билан бирга ўйнаганим учун менга жуда қийин бўлди дея олмайман. Албанияни осон мағлуб этмадик. Биринчи ўйинда кўплаб хатолар ҳам бўлди. Баҳрайн билан ўйинда эса бизга омад келмади. Алишер Шоғуломов, Қувондиқ Рўзиевда яхши имкониятлар юзага келди. Баҳрайн иккинчи бўлимда асосан вақтни ўтиши учун ўйнади. Бизга назорат баҳсида фақатгина ўйин керак эди. Натижани эса Осиё чемпионатида кўрсатмоқчимиз", - дейди Аббос Махсталиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика