UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  14 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

Аббос Файзуллаев: "Бугун битта йўлимиз бор эди" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Бугун битта йўлимиз бор эди"

Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Ҳиндистон учрашувидан кейин терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аввало, бутун Ўзбекистон аҳлини ғалаба билан табриклайман. Стадионга келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун битта йўлимиз бор эди — ғалаба қозониш. Шу боис, ҳужумга кўпроқ эътибор қаратдик. Ўйинимиз кўнгилдагидек чиқди, деб ўйлайман. 

Бош билан ҳам гол уриб тураман. Ўтган йили учтача гол урганман. Бу жараён кўпроқ вазият содир бўлишига боғлиқ. Тўп тўғри келиб қолса, бундай голлар уравераман. 

Иккинчи бўлимда мураббий томонидан ўйин темпини пасайтириш топшириғи бўлмади. Кучни тўғри тақсимлаш мақсадида шундай қилдик. Бироқ иккинчи бўлимда ҳам кўп ҳужум ташкиллаштирдик, фақатгина ундан унумли фойдаланишда оқсадик. 

Режамиз ўйин бошидан рақибга босим ўтказиш ва тезкор гол уриш эди, буни уддаладик", — деди Файзуллаев.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика