UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  0 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  1 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  8 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  14 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  9

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси" Янгиликлар

Аарон Рэмзи: “Зиданнинг финалдаги голи энг севимлиси"

Теглар :  Аарон Рэмзи
“Арсенал” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Чемпионлар лигасининг “Facebook”даги саҳифасида мухлислар тарафидан ўзига берилган саволларга жавоб қайтарди.


Ёқтирган голи, болаликдаги кумири, ноқулай рақиби ва бошқа турли қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди. Ушбу лойиҳа УЕФА томонидан юлдузларни ишқибозларга яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган.


- Чемпионлар лигаси тарихида энг ёқтирган голингиз қайси?

-Зайниддин Зиданнинг финалдаги голи – энг ёқтирганим.

- “Арсенал”да сиз билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи ким?

-Сеск Фабрегас – у менинг позициямда ўйнайди. “Арсенал”да ўйнашни бошлаганимда у билан солиштиришарди. У ҳар турда ўйнаб, голлар урар ва паслар берарди. У турлича ўйинга мослашган ярим ҳимоячи. Шу сабабли айнан уни танлайман.

- Чемпионлар лигасидаги ғалабани қандай нишонлардингиз?

-Ўйлашимча, бу бир неча кунга чўзиларди! Бу орзунинг ҳақиқатга айланиши бўарди. Ҳеч қачон бирор нарсани ютмагунча уни қандай нишонлашни билмайсан. Шунинг учун аввал унга эришсак, кейин айтаман.

- “Арсенал”даги фаолиятингиз давомида энг яхши лаҳза қайси?

-Англия Кубогидаги ғалаба ва унда ҳал қилувчи голни урганим. Бу ажойиб бўлганди. Узоқ йиллар давомида биринчи совринимизни ютгандик. Ҳозирча бу фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардир.

- “Арсенал”нинг қайси ёш ўйинчисини кузатиб бориш керак?

- Алекс Ивоби. У жуда маҳоратли, техникаси ҳам жуда юқори. Келажакда машҳур футболчига айланиш учун катта имкониятга эга.

-Болаликда ким кумирингиз бўлган?

-“Кардифф Сити”нинг ўша пайтдаги сардори Грэм Кэванах. “Кардифф”нинг ўйинларига тез-тез кирардим, у эса менинг позицияда ўйнар ва сардорлик қиларди. Ўзимни ҳар тарафдан унга солиштирардим ва у каби муваффақиятларга эришишни хоҳлардим.

-Бир жамоада Месут Озил билан ўйнаш қандай?

-У майдонни ажойиб кўради ва шу сабабли голли паслар беради. Унинг тўп оширишлари мукаммал деб айтиш мумкин. Шунингдек, у жуда яхши очилади ва жамоа ўйинини ташкил қила олади.

- Қайси позицида ўйнашни маъқул кўрасиз?

-Марказий ярим ҳимояда. Ўйлашимча, бу амплуада яхши футбол кўрсатишга қодираман. Яна майдон марказида ўйнаш ҳаммасидан кўра ёқади.

-Қайси футболчи “Арсенал” ўйинини кучайтирган бўларди?

- Тьерри Анри. У клубда ишониш қийин бўлган муваффақиятларга эришган. Шубҳасиз, у афсонавий ўйинчи. Уни шундай атаган бўлардим.

- Кимга қарши ўйнаш энг қийин?

- Скотт Паркерга. У сизни бир сония ҳам тинч қўймайди, доимо оёққа тепади ва тўпни олиб қўйишга интилади. Ундан қийинроқ рақибни ҳали учратмадим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика