Аарон Рэмзи: “Ювентус” футболкасида тўп тепиш –шараф”
18 авг 2019 09:35
Янгиликлар
Аарон Рэмзи: “Ювентус” футболкасида тўп тепиш –шараф”
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи янги жамоаси таркибида илк учрашувда майдонга тушди ва ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.
“Мен ўзимни яхши ҳис қилаяпман. Тикланиш жараёни муваффақиятли амалга ошди. Жамоам учун бор кучимни сарфлаб, ғалабаларига ҳисса қўшишимга ишонаман.
Италия футболида тўп тепиш ва унинг бир қисмига айланишимдан хурсандман. Ушбу машҳур клуб футболкасида майдонда тўп тепиш мен учун шараф. Жароҳатдан сўнг майдонга қайтиш учун қаттиқ меҳнат қилдим. Умуман олганда ҳозир яхши “форма”даман. Яна бир нечта ўйинларда майдонга чиқсам, идеал ҳолатда бўламан.
Бизда ўз ғояларига эга янги мураббий ишламоқда. Биз унга мослашаяпмиз. Ўйлашимча, жамоа яхши ҳолатда ва мавсум биз учун омадли кечади”, дейди Рэмзи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар