Осиё эътиборидаги юлдузлар. Улар орасида Шомуродов ҳам бор

Sherzod Nurmatov
11 июн 2026, 19:50
Бугун тунда бошланадиган Жаҳон чемпионатида Осиёнинг 9 та терма жамоаси иштирок этади.

Мусобақа олдидан ОФК расмий сайти мунадиалда ўзини кўрсатиши кутилаётган 9 нафар осиёлик юлдузга тўхталди. Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор.

Жэксон Ирвин (Австралия)

Жисмонйи жиҳатдан етук футболчи Жэксон Ирвин Австралия терма жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Мавсумнинг асосий қисмини жароҳатлар сабаб ўтказиб юборган 33 ёшли ярим ҳимоячи ҳозир ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Ундан "соккерузлар"нинг умиди катта.

Австралия гуруҳ ўйинларини АҚШ, Парагвай ва Туркияга қарши ўтказади.

3.jpg

Меҳди Тареми (Эрон)

Бу Тареми учун учинчи мундиал бўлади. Эрон терма жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқиб узоқроқ боришни мақсад қилган. 33 ёшли ҳужумчи саралаш босқичида 10та гол уриб, 7 та голли тўп узатишни амалга оширди.

Эрон гуруҳ ўйинларини Бельгия, Миср ва Янги Зеландияга қарши ўтказади.

4.jpg

Аймен Ҳусейн (Ироқ)

Ироқлик футболчи терма жамоа учун муҳим голларни уриш билан танилган. Масалан, Аймен Ҳусейн ЖЧ саралашнинг Халқаро конфедерациялар плей-офф босқичида Боливия билан кечган баҳсда ғалаба тўпини киритиб, терма жамоасининг мундиалга чиқишини таъминлади. Бунгача Ироқ 1986 йилги ЖЧда қатнашганди. Саралаш баҳсларида 30 ёшли футболчи 8 бор гол муаллифи бўлди.

Ироқ гуруҳ учрашувларини Франция, Сенегал ва Норвегияга қарши ўтказади.

5.jpg

Такефуса Кубо (Япония)

Ушбу мундиалда Такефуса Кубо японларнинг энг яхши ўйинчиси бўлиши ктуилмоқда. "Реал Сосьедад"нинг 25 ёшли футболчиси ЖЧ саралаш босқичида 4та гол, 8та ассист билан ўзини яхши томондан кўрсата олди. Эндиликда Кубо мундиалда ҳам ўзини кўрсатиши керак бўлади. Терма жамоа бош мураббийи Хажиме Мориясу ушбу футболчига юқори баҳо бериб, у ҳақда илиқ фикрларни билдирди.

Япония гуруҳ учрашувларини Нидерландия, Швеция ва Тунисга қарши ўтказади.

6.jpg

Моуса Ал Тамари (Иордания)

Жаҳон чемпионатида дебют қиладиган Иордания терма жамоасини ўз елкасида кўтариб юрадиган футболчи деб айнан Ал Тамарини кўрсатса бўлади. 28 ёшли ҳужумкор футболчини бежизга "иорданиялик Месси" деб аташмайди. Унда дриблинг ва тезлик жуда яхши. Ушбу мавсумни Франциянинг "Ренн" клуби сафида ўтказган Ал Тамари ўз ўйини билан тезда мухлислар ишончини қозонди.

Иордания ушбу ЖЧда гуруҳ баҳсларини Аргентина, Жазоир ва Австрияга қарши ўтказади.

7.jpg

Сон Хёнг Мин (Жанубий Корея)

Бу футболчига ортиқча таъриф беришнинг ҳожати бўлмаса керак. 33 ёшли Сон Жанубий Корея терма жамоасининг юлдуз футболчиси ҳисобланади. Унинг етакчилик қобилиятига ҳам гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Унинг ҳисобида терма жамоа учун 56та гол бор. Ушбу мавсумни "Лос Анжелес" клубида ўтказган моҳир ярим ҳимоячи аллақачон АҚШ ҳавосига кўникиб олган. Сон Хёнг Мин саралаш баҳсларида 10та гол уриб, 4та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Жанубий Корея гуруҳ учрашувларини Чехия, Мексика ва ЖАРга қарши ўтказади.

9.jpg

Салим Ал Довсари (Саудия Арабистони)

Ушбу футболчи Осиёнинг охирги ўн йилликдаги энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. 34 ёшли Ал Довсари бунгача икки бор Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. Ал Довсари ҳозирча Жаҳон чемпионатида учта гол урган, унинг 2022 йил Аргентина дарвозасига киритган тўпи ёдингизда бўлса керак. Ушбу саралаш босқичида эса учта гол уриб, битта ассист берди.

Саудия Арабистони гуруҳ учрашувларини Испания, Кабо Верде ва Уругвайга қарши ўтказади.

10.jpg

Акрам Афиф (Қатар)

Акрам Афиф Қатар терма жамоасининг ижодкор футболчиси ҳисобланади. У иккинчи бор мундиалда иштирок этишга ҳозирлик кўрмоқда. Афиф майдонни кўриш, қийин вазиятлардан жамоасини олиб чиқиб кета олиши билан танилган. Саралаш баҳсларида у 4та гол уриб, 11та голли узатмани амалга оширди. Эътиборлиси, Акрам Афиф ҳам икки бор Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган.

Қатар гуруҳ ўйинларини Канада, Босния ва Швейцарияга қарши ўтказади.

11.jpg

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон)

Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасига қизиқиш катта. Жамоанинг асосий юлдузларидан бири Элдор Шомуродов ушбу мавсумни ниҳоятда яхши ўтказди. У "Истанбул Башакшеҳир" сафида 34 ўйинда майдонга тушиб, 22 гол ва 5та ассист билан "Олтин бутси" совринини қўлга киритди. 31 ёшли ҳужумчи шу пайтгача терма жамоа учун 44та гол уриб, бу борада етакчи бўлиб турибди. Элдор саралаш ўйинларида 5та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати гуруҳ учрашувларини Португалия, Конго ва Колумбияга қарши ўтказади.

12.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф