UZ

Сўнгги янгиликлар

00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  0 23:54"Рома" — "Лацио". Таркиблар маълум  9 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  91 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  1 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  16 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  35 17:32"Ливерпуль" ва МЮ ўртасидаги ўйин кучли қорга қарамай ўтказилади  7

А Серияда "Венеция" машмашаси ёхуд жамоа либосида клуб эмблемаси бўлмаслиги мумкинми? Янгиликлар

А Серияда "Венеция" машмашаси ёхуд жамоа либосида клуб эмблемаси бўлмаслиги мумкинми?

Қаторасига иккинчи йил "Венеция" либослари диққат марказида — клуб Б Серияда "Nike" билан шов-шув кўтарган бўлса, энди шу ишни "Kappa" билан А Серияда қилмоқда.

Мавсум бошидан венецияликларга форманинг тўлиқ комплектидан фойдаланишга имкон беришмади. Кубокнинг биринчи раунди "Фрозиноне"га қарши баҳсда (1:1, пенальти бўйича 8:7) жамоа футболканинг кўкрак томонида клуб логоси туширилмаган футболка билан майдонга тушганди. Бу иш яна такрорланди: шунга ўхшаш воқеа А Серия илк тури "Наполи" билан ўйинда ҳам (0:2) содир бўлди.

Ёдингизда бўлса, футболканинг оригинал версиясида чап кўкрак томонда давлат герби ва клуб эмблемасини безаб турадиган олтин қанотли шер бор эди. Лекин ҳаттоки, футболкадан оловранг-қора-яшил рангдаги байроқ сурати ҳам олиб ташланди. Ҳаммаси А Сериянинг қатъий қоидаларига асосан бўлган, унда шундай ёзилган:

"Клуб эмблемаси футболкада, шортикда, носкининг ҳар бир пойида ва футболканинг орқа қисмидаги рақамнинг ҳар бирида фақат бир мартадан келтирилиши мумкин. Эмблема, клуб номи (ёки аббревиатураси) футболка ва шортикларда расм кўринишида ҳам келиши мумкин,. Аммо у либос рангидан ажралиб туриши зарур".

Формалар бўйича "Footy Headlines" сайтининг таклифига кўра, "Venezia" ёзуви логотип сифатида рўйхатдан ўтган. Шунинг учун, клуб улардан бирини танлаши керак эди. Клуб эса эмблема ва байроқдан воз кечган, лига билан бўлган музокаралар эса ҳали бу борада ёрдам бергани йўқ.

Энг қизиғи, футболкадаги "Kappa"нинг нақд 7та (!) логоси ҳеч кимнинг ғашига тегмаяпти...

Клуб бу муаммони қандай ҳал қилиши ҳақида ҳали бир қарорга келишмади. Одатда, клублар бундай муаммога дуч келмайди, сабаби кўкрак қисмдаги жой титул ҳомийга берилади. Бироқ "Венеция" — ўзига хос лойиҳа! Ўтган ҳафта клуб янги бош ҳомий билан шартнома имзолаганини эълон қилди — Италиянинг автомобил компанияси (DR Automobiles Groupe).

Лекин ҳомий учун футболканинг орқасидан жой ажратилди — эстетика! Ҳа, айтганча, бир нарсага эътибор беринг: футболка орқасидаги рақамнинг ичига кичик шрифтда клубнинг "VFC" қисқартмаси бостирилган — қоидага кўра, бу борада ҳеч қандай чеклов йўқ.


"Рома" ва "Милан"нинг учинчи либослари нима бўлади?

Аввалроқ Puma қатор клубларга учинчи либосларни янги шаблон бўйича тайёрлаб бергани ҳақида маълумот тарқалганди, лекин у ерда А Серия қоидалари бузилмаган: ҳа, либоснинг олди қисмида клуб номи, аммо эмблема эса футболканинг орқа томонига ўтган ёки усталик билан яшириб қўйилган.

А Серияда яна бир қоида бор: логотиплар футболканинг 100 квадрат сантиметридан кўп бўлмаган ҳудудни эгаллаши зарур. Агарда "Милан" бу ўлчовларни бузмаган бўлса, ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ. 

"Рома"нинг 2019 йилдаги учинчи формасини эслайсизми? Унда логолар бир йўла учта эди: эмблема, ASR ва Lupetto (бўри). Аммо охирги иккитаси расм кўринишида эди, А Серия учун бу рухсат этилган ҳолат. Бироқ ўшанда УЕФА Европа Лигаси учун комплектни ўзгартиришни талаб қилган. Сабаби ушбу ташкилот қоидаларига кўра, футболкада максимум иккита лого бўлиши мумкин. "Рома" ўшанда ASR"дан воз кечганди.


А Сериянинг яна бир янги аъзосида ҳам либос билан муаммолар  

"Венеция" А Серияга 19 йиллик танаффусдан кейин қайтди. Аммо бу мавсум унданда узоқроқ кутилган "қайтишга" гувоҳ бўлдик – "Салернитана" юқори дивизионда 22 йил ўйнамаганди. Ушбу жамоа ҳам сафардаги мағлубият (2:3 "Болонья") ва экипировка билан муаммолардан бошлади.

Ҳужумчи Федерико Бонаццоли негадир ишлаб чиқарувчи корхона Zeus"нинг логотипи тескари туширилган футболкада майдонга тушди. Шундай бўлса ҳам, бу форвардга ўйинда ҳисобни очишга ҳалақит қилмади. Нима бўлишига қарамай, "Венеция" А Серия билан тил топиша олишига ва оригинал комплектда ҳам голлар уришига ишониб қоламиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика