UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Рома" билан жанговар дурангга имзо чекди Янгиликлар

А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Рома" билан жанговар дурангга имзо чекди

Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган "Сассуоло" – "Рома" учрашуви дуранг билан якунланди.

"Сассуоло" – "Рома" 2:2

Голлар: Тэмми Абраҳам 45+1, Крис Смоллинг (автогол) 47', Хамед Траоре 73', Брайан Кристанте 90+4'

"Сассуоло": 47. Андреа Консильи, 17. Мерт Мюлдюр, 21. Влад Кирикеш, 31. Джанмарко Феррари, 77. Георгиос Кирьякопулос, 16. Давиде Фраттези (5. Каан Айхан 80'), 8. Максим Лопес, 97. Матеус Энрике (20. Абду Харруи 67'), 25. Доменико Берарди (15. Эмил Конрадсен Cэиде 84'), 92. Грегуар Дефрель (44. Руан Нетто 79'), 23. Хамед Траоре.

Захира: 24. Джакомо Саталино, 56. Джанлука Пеголо, 4. Франческо Маньянелли, 6. Рожерио, 7. Брайан Оддей, 11. Риккадо Чиерво, 13. Федерико Пелузо, 29. Луиги Самеле.

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Джанлука Манчини (15. Энсли Мэйтленд-Найлз 76'), 6. Крис Смоллинг, 24. Мараш Кумбулла, 2. Рик Карсдорп (11. Карлес Перес 83'), 27. Сержио Оливейра (4. Брайан Кристанте 69'), 7. Лоренцо Пеллегрини, 5. Матиас Винья (17. Жордан Верету 76'), 77. Генрих Мхитарян, 64. Феликс Афена-Гьян (14. Элдор Шомуродов 69'), 9. Тэмми Абрахам. 

Захира: 63. Питеро Бор, 87. Даниэл Фузато, 42. Амаду Диавара, 52. Эдуардо Бове, 55. Эбрима Дарбо, 59. Никола Залевски, 75. Димитриос Керамитсис.

Огоҳлантиришлар: Джанмарко Феррари 19', Джанлука Манчини 21', Максим Лопес 45', Доменико Бер 45+1', Мараш Кумбулла 84

Қизил карточка: Джанмарко Феррари (иккинчи сариқ карточка 19, 78')


90+7. Ўйин якунланди.

90+6. Кутилмаганда римликлар футболчиси олисдан зарба берди, дарвозабондан ажойиб сейв.

Кристанте бош билан зарба берди, ҳимоячи эса тўпни дарвоза ичидан қайтариб юборди ва гол ҳисобга олинди.

90+4. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни тенглаштирди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Генрих Мхитарян дарвозага яқин жойдан кучли зарба берди, аммо тўп анчагина ноаниқ кетди.

81. Пеллегрини жарима зарбасидан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

78. Джанмарко Феррарига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четлаштирилди.

75. Шомуродов жуда яхши вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

Берарди тўпни ўнг қанотдан узатди, Траоре эса тўпни ўзига тўғрилаб олиб, гол урди.

73. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хамед Траоре ҳисобни оширди!

69. Элдор Шомуродов майдонга тушди.

59. Учрашув темпи яна тушди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

50. "Сассуло" ҳисобни тенглаштиргач римликлар ҳужумларга зўр беришмоқда.

Хамед Траоре чап қанотдан кириб келиб тўпни жарима майдончаси марказига узатди, тўп Смоллинггга тегиб дарвоза тарафга йўналишини ўзгартирди, Руй Патрисиу эса тўпни ушлай олмай, дарвозасига гол киритиб қўйди. Гол эса Смоллинг ҳисобига ёзилди.

47. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хамед Траоре ҳисобни тенглаштирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Тэмми Абраҳам пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пенальти! "Сассуоло" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

41. Олисдан зарбалар бўлмаятпи. Жамоалар комбинацион ҳужум уюштиришга интилишмоқда.

34. Учрашувда иккита гол урилди, аммо ҳамон ҳисоб очилмади.

33. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Тўп жарима зарбасидан узатилди, Смоллинг тўпни Абраҳамга узатди, Тэмми эса гол урди. Бироқ ҳакамлар ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини билдиришди.

25. Ўйин темпи бироз тушди. 

14. Афена-Гьян дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг берган зарбасини Консильи қайтариб юборди.

12. Берарди ўнг қанотдан марказроққа юриб келиб зарба берди, аммо тўп бирозгина ноаниқ кетди.

7. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Хамед Траоренинг дарвоза томон йўллаган илк зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, тўп эса унга қайтаёгнада Траоре тўпни ўзига мослаштираётганда қўлини ишлатди. Ва айнан шу зарбаси гол билан якунланди, бироқ ҳакам голни ҳисобга олмади.

2. Дастлабки дақиқалар анчагина фаоллик билан бошланди. Ҳар икки жамоанинг бошлаган ҳужуми якунига етмай қолди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув 22:00 да старт олади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика