UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  0 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  7 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5

А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Рома" билан жанговар дурангга имзо чекди Янгиликлар

А Серия. "Сассуоло" ўз уйида "Рома" билан жанговар дурангга имзо чекди

Италия чемпионати 25-туридан ўрин олган "Сассуоло" – "Рома" учрашуви дуранг билан якунланди.

"Сассуоло" – "Рома" 2:2

Голлар: Тэмми Абраҳам 45+1, Крис Смоллинг (автогол) 47', Хамед Траоре 73', Брайан Кристанте 90+4'

"Сассуоло": 47. Андреа Консильи, 17. Мерт Мюлдюр, 21. Влад Кирикеш, 31. Джанмарко Феррари, 77. Георгиос Кирьякопулос, 16. Давиде Фраттези (5. Каан Айхан 80'), 8. Максим Лопес, 97. Матеус Энрике (20. Абду Харруи 67'), 25. Доменико Берарди (15. Эмил Конрадсен Cэиде 84'), 92. Грегуар Дефрель (44. Руан Нетто 79'), 23. Хамед Траоре.

Захира: 24. Джакомо Саталино, 56. Джанлука Пеголо, 4. Франческо Маньянелли, 6. Рожерио, 7. Брайан Оддей, 11. Риккадо Чиерво, 13. Федерико Пелузо, 29. Луиги Самеле.

"Рома": 1. Руй Патрисиу, 23. Джанлука Манчини (15. Энсли Мэйтленд-Найлз 76'), 6. Крис Смоллинг, 24. Мараш Кумбулла, 2. Рик Карсдорп (11. Карлес Перес 83'), 27. Сержио Оливейра (4. Брайан Кристанте 69'), 7. Лоренцо Пеллегрини, 5. Матиас Винья (17. Жордан Верету 76'), 77. Генрих Мхитарян, 64. Феликс Афена-Гьян (14. Элдор Шомуродов 69'), 9. Тэмми Абрахам. 

Захира: 63. Питеро Бор, 87. Даниэл Фузато, 42. Амаду Диавара, 52. Эдуардо Бове, 55. Эбрима Дарбо, 59. Никола Залевски, 75. Димитриос Керамитсис.

Огоҳлантиришлар: Джанмарко Феррари 19', Джанлука Манчини 21', Максим Лопес 45', Доменико Бер 45+1', Мараш Кумбулла 84

Қизил карточка: Джанмарко Феррари (иккинчи сариқ карточка 19, 78')


90+7. Ўйин якунланди.

90+6. Кутилмаганда римликлар футболчиси олисдан зарба берди, дарвозабондан ажойиб сейв.

Кристанте бош билан зарба берди, ҳимоячи эса тўпни дарвоза ичидан қайтариб юборди ва гол ҳисобга олинди.

90+4. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Рома" ҳисобни тенглаштирди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Генрих Мхитарян дарвозага яқин жойдан кучли зарба берди, аммо тўп анчагина ноаниқ кетди.

81. Пеллегрини жарима зарбасидан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

78. Джанмарко Феррарига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четлаштирилди.

75. Шомуродов жуда яхши вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

Берарди тўпни ўнг қанотдан узатди, Траоре эса тўпни ўзига тўғрилаб олиб, гол урди.

73. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хамед Траоре ҳисобни оширди!

69. Элдор Шомуродов майдонга тушди.

59. Учрашув темпи яна тушди. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.

50. "Сассуло" ҳисобни тенглаштиргач римликлар ҳужумларга зўр беришмоқда.

Хамед Траоре чап қанотдан кириб келиб тўпни жарима майдончаси марказига узатди, тўп Смоллинггга тегиб дарвоза тарафга йўналишини ўзгартирди, Руй Патрисиу эса тўпни ушлай олмай, дарвозасига гол киритиб қўйди. Гол эса Смоллинг ҳисобига ёзилди.

47. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! Хамед Траоре ҳисобни тенглаштирди!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Тэмми Абраҳам пенальтини голга айлантириб, ҳисобни очди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Пенальти! "Сассуоло" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

41. Олисдан зарбалар бўлмаятпи. Жамоалар комбинацион ҳужум уюштиришга интилишмоқда.

34. Учрашувда иккита гол урилди, аммо ҳамон ҳисоб очилмади.

33. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Тўп жарима зарбасидан узатилди, Смоллинг тўпни Абраҳамга узатди, Тэмми эса гол урди. Бироқ ҳакамлар ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини билдиришди.

25. Ўйин темпи бироз тушди. 

14. Афена-Гьян дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг берган зарбасини Консильи қайтариб юборди.

12. Берарди ўнг қанотдан марказроққа юриб келиб зарба берди, аммо тўп бирозгина ноаниқ кетди.

7. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Хамед Траоренинг дарвоза томон йўллаган илк зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди, тўп эса унга қайтаёгнада Траоре тўпни ўзига мослаштираётганда қўлини ишлатди. Ва айнан шу зарбаси гол билан якунланди, бироқ ҳакам голни ҳисобга олмади.

2. Дастлабки дақиқалар анчагина фаоллик билан бошланди. Ҳар икки жамоанинг бошлаган ҳужуми якунига етмай қолди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув 22:00 да старт олади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика