UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  1 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  1 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

А ПРО-Лига. “Нефтчи” сўнгги дақиқада гол ўтказди ва “Оқтепа”га мағлуб бўлди (батафсил шарҳ) Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Нефтчи” сўнгги дақиқада гол ўтказди ва “Оқтепа”га мағлуб бўлди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 5-турида “Нефтчи” ўз майдонида “Оқтепа”ни қабул қилди.

Учрашув ҳар икки жамоа вакилларирингинг фаол ҳаракатлари билан бошланди. Биринчи бўлим 6-дақиқасида мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу вазиятда Исломбек Каримовнинг жаримадан йўллаган зарбаси “жонли девор”га тегиб қайтди. 18-дақиқага келиб меҳонлар хавфли жарима зарбасини амалга оширишди, жаримадан йўллаганга зарбани “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаев қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпга меҳмонлар футболчиси зарба берди, бир оз ноаниқ. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун вазиятлар юзага келган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни “Нефтчи” вакиллари фаол ҳужумлар билан бошладилар. 46-дақиқадаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди,бу вазиятда меҳмонлар жарима майдони ичида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун “Нефтчи”нинг 7-рақамли футболчиси Исломбек Тошпўлатовда қулай имконият юзага келди, лекин унинг зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан қайтариб қолди. Шу куни ввалиг учрашувларда жарима зарбаларидан гол киритиб келаётган Исломбек Каримовнинг бир неча бор йўллаган зарбаларига аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқалар ўтиб бораётган паллада заҳирадан ўйинга қўшилган меҳмонлар вакили Ирисдавлат Ҳакимовнинг зарбасидан сўнг “Нефтчи” посбони Музаффар Абдуллаев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 0:1. Учрашув шу тариқа меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

ПРО-лига. "А" гуруҳи.
5-тур
“Нефтчи”-“Оқтепа” 0:1 (0:0)
Гол:
Музаффар Абдуллаев автогол 90+3 (0:1)
Ҳакамлар: И.Исмоилов, Р.Фозилов,М.Нехочин, Ш.Азамов
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: О.Юнусов.
"Нефтчи": 12. Музаффар Абдуллаев, 3. Даврон Маматов, 4. Шодиёр Хожиматов, 7. Исломбек Тошпўлатов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Хамидулло Абдухамидов, 13. Жамшид Қобулов, 15.Миржалол Неъматов, 18.Даврон Исоқов, 20. Дилёр Ирматов, 77. Исломбек Каримов.
Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 2. Асилбек Ғойибжонов, 8. Достон Абдураҳмонов, 9. Носирбек Отақўзиев, 14. Абдужалил Маназаров, 16. Хуршид Мухаммадов, 17. Илхом Вахобов, 19. Алишер Абдувохидов, 23. Шахзодбек Усмонов
“Оқтепа”: 1.Рустам Дадабоев, 2.Алишер Саматов, 3.Алишер Мирзаев, 5.Шахбоз Таджиев, 9.Мирзохид Мирсаидов, 10. Саиджамол Давлатжонов , 17. Савелий Абрамов, 19.Ойбек Мирзохидов, 21.Орифхўжа Абдухолиқов, 28.Искандар Сиддиқжонов, 97. Жамшид Юсупов.
Захира: 1.Акром Хожатев, 7.Шерзод Қодиров, 11. Ирисдавлат Хакимов, 24.Хамидхон Рустамхонов, 71.Дилмурод Қодиров, 77. Билолхон Тошмирзаев

Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика