UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

А ПРО-Лига. “Истиқлол” Фарғонада “Шўртан”ни мағлубиятга учратди (батафсил шарҳ) Янгиликлар

А ПРО-Лига. “Истиқлол” Фарғонада “Шўртан”ни мағлубиятга учратди (батафсил шарҳ)

Про-Лига "А" гуруҳи 7-турида “Истиқлол” Қиргулида “Шўртан”ни қабул қилди.

Учрашув мезбонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасидаёқ “Истиқлол” футболчиси “Шўртан” дарвозасини ишғол қилди – 1:0.Учрашувнинг 33-дақиқасида мезбонлар футболчиси Сардорбек Сотволдиев “Шўртан” дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Орадан бир оз вақт ўтиб, аниқроғи 38-дақиқада меҳмонлар футболчиси Ҳасанбой Эргашев тасодифан ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди - 3:0. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш этдилар. Ғузорликларда мезбонлар дарвозасига гол киритиш учун қулай вазиятлар юзага кела бошлади. Ниҳоят учрашувнинг 87-дақиқасига келиб, “Шўртан” жамоаси вакиллари ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда меҳмонлар футболчиси Шерзод Темиров томонидан йўлланган кучли зарба “Истиқол” дарвозаси тўридан жой олди – 3:1. Учрашув шу тариқа “Истиқлол” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.


ПРО-Лига. "А" гуруҳи.
7-тур
«Истиқлол» – «Шўртан» 3:1 (3:0)
Голлар:
Жасурбек Эрмаматов 4 (1:0), Сардорбек Сотволдиев 33 (2:0), Ҳасанбой Эргашев автогол 38 (3:0), Шерзодбек Темиров 87 (3:1)
Ҳакамлар: Э.Турсунов, О.Қосимов, Ф.Йўлдошев, М.Фозилов
Назоратчи: М.Саидқосимов.
Комиссар: А.Файзиев
«Истиқлол»: Рустам Нартаджиев, Фарруҳ Иброҳимов, Жасур Эрмаматов, Улуғбек Худобердиев, Сардор Тельяков, Рустам Абдуҳамидов, Анвар Хожимирзаев, Сардор Сотволдиев, Файзулло Жуманқўзиев, Элдор Эргашев, Умид Қодиров
Захира: Жасур Абдуллаев, Тимур Султонов, Абдуқодир Артиқов, Абдуҳолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Анвар Бердиев, Элёр Мамасолиев, Элёр Акбаров
"Шўртан": Акмал Раҳимов, Нурали Падаров, Ҳасанбой Эргашев, Суннатилла Мамадалиев, Ҳожимурод Холмуродов, Олимжон Каримов, Маъруфхон Муродов, Акрам Баҳромов, Юсуф Бўриев, Самандар Шодмонов, Шерзод Темиров.



Бекзод Толибов тайёрлади.



Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика