UZ

Сўнгги янгиликлар

23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  21 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  8 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда" Янгиликлар

"Насаф" мухлислар клуби сардори Ўктам Узоқов: "Қашқадарё халқи кубокни Қаршига келишини кутмоқда"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан "Насаф" мухлислар клуби етакчиси Ўктам Узоқовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Бунёдкор" жамоаси ҳақида фикрларингиз...
- "Бунёдкор" мамлакатимизнинг гранд клубларидан бири ҳисобланади. Бу жамоа ҳурматга лойиқ. Бир-бирига муносиб бўлган жамоалар ўртасидаги баҳс. Жуда кучли кураш кечади деб ўйлайман.

- "Насаф" ниманинг эвазига кубокни қўлга киритиши мумкин?
- Футболчиларимизнинг маҳоратига ишонамиз. Барча ўйинчилар худди сўнгги учрашувга тушгандек ҳаракат қилишларига шубҳа йўқ. Бутун Қашқадарё халқи кубокни Қаршига олиб келинишини кутмоқда.

- "Насаф" мухлислар клуби финалга қандай тайёргралик кўрмоқда?
- Финалга ўзгача тайёргарлик кўраяпмиз. Қўллаб-қувватлаш ажойиб бўлади. Уйдами, сафардами фарқи йўқ биз доим жамоамизни қўллаб келганмиз. Жиззахдаги ўйинга "Насаф" мухлислари футболчилардан ҳам кучлироқ тайёргарлик кўрмоқда десам янглишмайман.

- Финалда "Насаф" қандай таркибда майдонга тушади? Тахминингиз.
- Тўғриси тахминий таркибни айта олмайман. Буни мурббийлар ҳал қилишади. Лекин ўша куни барча асосий футболчиларимиз майдонга тушишига ишонаман.

- Финал учрашуви Жиззахда ўтишига муносабатингиз...
- Жуда яхши муносабатдамиз. Сабаби олдинлари финал фақат Тошкентда бўларди, вилоятдаги мухлисларнинг кўпчилиги финалга бора олмасди. Ўтган йилдан бошлаб ҳал қилувчи баҳслар вилоятларда ўтказила бошланди. Иккала жамоа учун ҳам нейтрал бўлган Жиззах варианти танланганидан хурсандмиз. Кейинги йилларда ҳам бошқа вилоятларга финал ўйинлари топширилишини истаймиз.

- Тахминий ҳисоб?
- Ҳисобни тахмин қила олмайман. Лекин "Насаф" жамоамизнинг ғалабасига ишонаман.


Бироздан сўнг "Бунёдкор" мухлислар клуби етакчиси Шавкат Имомовнинг фикрлари тақдим этилади.



Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика