UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  3 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  6 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"8+3". Пуйоль, Роналдиньо ва Драган Черан — Ғофуров энг яхшиларни айтди (10-сон) Янгиликлар

"8+3". Пуйоль, Роналдиньо ва Драган Черан — Ғофуров энг яхшиларни айтди (10-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал АГМКнинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Хусниддин Ғофуров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўйлашимча, Роналдиньо. "Афсунгар"нинг ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиб бўлмасди.

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- Луиз Энрике бошчилигидаги "Барселона" - 2015.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Мессининг "Атлетик Бильбао" дарвозасига киритган тўпи. Лео тўпни майдон марказида қабул қилиб олиб, баскларнинг ярим таркибини алдаган эди.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Мен учун бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс - Карлес Пуйоль. У ҳақиқий сардорларнинг тимсолию

- Ўзбек футболи қироли ким?

- Шубҳасиз, Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 2010-2015 йиллардаги миллий жамоамиз.

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Драган Черан бўлса керак.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг. 

- Марк-Андре тер Штеген, Даниэл Алвес, Карлес Пуйоль, Неманья Видич, Марсело Виейра, Хави, Андрес Иньеста, Роналдиньо, Стивен Жеррард, Лионель Месси, Дидье Дрогба. 

Мураббий: Пеп Гвардиола.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг.

- Русларнинг "Бригада" сериали.

- Сиз учун бахт нимадан иборат?

- Ота-онам ва оиламнинг тинчлиги.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Мол боқишдан катта футболга кириб келганим (кулади).

"8+3". "Равшан Ҳайдаров — энг кучли мураббий" (9-сон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика