UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  2 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  4 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  9 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   46 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  29 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  100 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  30

"8+3". Пуйоль, Роналдиньо ва Драган Черан — Ғофуров энг яхшиларни айтди (10-сон) Янгиликлар

"8+3". Пуйоль, Роналдиньо ва Драган Черан — Ғофуров энг яхшиларни айтди (10-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал АГМКнинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Хусниддин Ғофуров билан суҳбатлашдик. Унга футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Ўйлашимча, Роналдиньо. "Афсунгар"нинг ҳаракатларини олдиндан тахмин қилиб бўлмасди.

- Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз? 

- Луиз Энрике бошчилигидаги "Барселона" - 2015.

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Мессининг "Атлетик Бильбао" дарвозасига киритган тўпи. Лео тўпни майдон марказида қабул қилиб олиб, баскларнинг ярим таркибини алдаган эди.


- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Мен учун бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс - Карлес Пуйоль. У ҳақиқий сардорларнинг тимсолию

- Ўзбек футболи қироли ким?

- Шубҳасиз, Миржалол Қосимов.

- Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

- 2010-2015 йиллардаги миллий жамоамиз.

- Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким?

- Драган Черан бўлса керак.

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг. 

- Марк-Андре тер Штеген, Даниэл Алвес, Карлес Пуйоль, Неманья Видич, Марсело Виейра, Хави, Андрес Иньеста, Роналдиньо, Стивен Жеррард, Лионель Месси, Дидье Дрогба. 

Мураббий: Пеп Гвардиола.

- Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг.

- Русларнинг "Бригада" сериали.

- Сиз учун бахт нимадан иборат?

- Ота-онам ва оиламнинг тинчлиги.

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Мол боқишдан катта футболга кириб келганим (кулади).

"8+3". "Равшан Ҳайдаров — энг кучли мураббий" (9-сон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика