UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  100 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон) Янгиликлар

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати раҳбари, журналист Хайрулла Холиқов билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Агар фақат бир кишини айтишга тўғри келса, бу Лионель Месси. Лекин кучли футболчилар кўп. Масалан, ўйини кўрганларим орасида Зинедин Зидан, Тьерри Анри, Роналдиньо, Алессандро Дел Пьеро, Алан Ширер, Неймар ва бошқалар. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Учта энг чиройли голни айтиб ўтсам: 

1. ЕВРО-2000 финалида Давид Трезеге урган голи. 

2. ЕЧЛ-2002 финалида Зидан урган гол. 

3. ЖЧ-2018 саралаш ўйинида Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея дарвозасига киритган тўпи.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Футболчилардан Златан Ибрагимович. Мураббийлардан Антонио Конте. Раҳбарлардан Роман Абрамович. Ҳакамлардан Пьер Луижи Коллина. Шарҳловчилардан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. Журналистлардан Нодирхўжа Юлдашев. Мухлислардан Абдураҳмон Фозилов. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Эктор Купер.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов. Чунки у Қаршига бориб, "Насаф" билан Баҳрайндаги ОФК Кубоги финалига кета олмай, Тошкентга қайтиб келди (виза чиқмади). 

- Сизнингча, бугунги ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Футболимиздаги барча соҳаларда танқид қилса бўладиган мавзулар етарли деб ўйлайман. 

- Сиз бевосита стадионда кузатган энг охирги ўйин?

- 27 ноябрь куни Қаршида ўтказилган "Насаф" – "Локомотив" баҳси. 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилардан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ўз фаолиятини тугатган футболчилардан рамзий терма жамоа:

Дарвозабон - Фабьен Бартез

Ҳимоячилар - Роберто Карлос, Фернандо Йерро, Алессандро Неста, Лилиан Тюрам.

Ярим ҳимоячилар - Луиш Фигу, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Роналдиньо.

Ҳужумчилар - Тьерри Анри, Андрей Шевченко.

Мураббий - Висенте дель Боске

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кино актёрлардан Арнольд Шварценеггер. Ёзувчилардан Ўткир Ҳошимов. Шоирлардан Абдулла Орипов. Футболчилардан Тьерри Анри. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Баъзан шу ишни бугун қилишим керак дейман-у, лекин нимадир бўлиб ортга сурилаверади. Таваккалчи эмаслигим ўзимга ёқмайдиган жиҳат. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Менимча, 2000 йил университетга ўқишга кирганим бўлса керак.

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика