UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  36 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон) Янгиликлар

"8+3". Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким? (16-сон)

Championat.asia'да "8+3" рукни давом этади.

Бу гал Тошкентнинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати раҳбари, журналист Хайрулла Холиқов билан суҳбатлашдик. У кишига футболга оид 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қилдик.

- Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким?

- Агар фақат бир кишини айтишга тўғри келса, бу Лионель Месси. Лекин кучли футболчилар кўп. Масалан, ўйини кўрганларим орасида Зинедин Зидан, Тьерри Анри, Роналдиньо, Алессандро Дел Пьеро, Алан Ширер, Неймар ва бошқалар. 

- Сиз кўрган энг чиройли гол қайси?

- Учта энг чиройли голни айтиб ўтсам: 

1. ЕВРО-2000 финалида Давид Трезеге урган голи. 

2. ЕЧЛ-2002 финалида Зидан урган гол. 

3. ЖЧ-2018 саралаш ўйинида Марат Бикмаевнинг Жанубий Корея дарвозасига киритган тўпи.

- Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? 

- Футболчилардан Златан Ибрагимович. Мураббийлардан Антонио Конте. Раҳбарлардан Роман Абрамович. Ҳакамлардан Пьер Луижи Коллина. Шарҳловчилардан Мирзаҳаким Тўхтамирзаев. Журналистлардан Нодирхўжа Юлдашев. Мухлислардан Абдураҳмон Фозилов. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган энг кучли мураббий ким?

- Эктор Купер.

- Ўзбек футболидаги энг омадсиз шахс ким?

- Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов. Чунки у Қаршига бориб, "Насаф" билан Баҳрайндаги ОФК Кубоги финалига кета олмай, Тошкентга қайтиб келди (виза чиқмади). 

- Сизнингча, бугунги ўзбек футболининг қайси жиҳатлари танқидга лойиқ?

- Футболимиздаги барча соҳаларда танқид қилса бўладиган мавзулар етарли деб ўйлайман. 

- Сиз бевосита стадионда кузатган энг охирги ўйин?

- 27 ноябрь куни Қаршида ўтказилган "Насаф" – "Локомотив" баҳси. 

- Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилардан рамзий жамоа тузиб беринг.

- Ўз фаолиятини тугатган футболчилардан рамзий терма жамоа:

Дарвозабон - Фабьен Бартез

Ҳимоячилар - Роберто Карлос, Фернандо Йерро, Алессандро Неста, Лилиан Тюрам.

Ярим ҳимоячилар - Луиш Фигу, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Роналдиньо.

Ҳужумчилар - Тьерри Анри, Андрей Шевченко.

Мураббий - Висенте дель Боске

- Ҳаётдаги кумирингиз ким?

- Кино актёрлардан Арнольд Шварценеггер. Ёзувчилардан Ўткир Ҳошимов. Шоирлардан Абдулла Орипов. Футболчилардан Тьерри Анри. 

- Ўзингизга ёқмаган тарафингиз қайсилар? Камчиликларингиз...

- Баъзан шу ишни бугун қилишим керак дейман-у, лекин нимадир бўлиб ортга сурилаверади. Таваккалчи эмаслигим ўзимга ёқмайдиган жиҳат. 

- Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз?

- Менимча, 2000 йил университетга ўқишга кирганим бўлса керак.

"8+3". Аброр Имомхўжаев — Месси, Марадона ва Миржалол Қосимов ҳақида (15-сон)

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика