UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  0 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  24 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  21 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  30 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7

"Ал Аҳли" Қаршида "Насаф"дан уч очко олди Янгиликлар

"Ал Аҳли" Қаршида "Насаф"дан уч очко олди

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ОЧЛ. 4-тур. "D" гуруҳи

“НАСАФ” – “АЛ АҲЛИ” (БАА) 0:1

7 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:00

Ҳакамлар
: Ким Жонг Хёк (Ж.Корея), Жеонг Хае Санг (Ж.Корея), Юн Кванг Йеол (Ж.Корея), Алонгкорн Феемучанг (Таиланд).

Назоратчи
: Умар Абу Лум (С.Арабистони)

Учрашув комиссари
: Др. Лин Веигуо (Хитой)

Гол
: Рибейро (81)

"Насаф"
: 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (27.Илҳом Юнусов, 61), 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов (99. Олександр Каблаш, 83), 20.Эркин Байдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (22.Шоҳруҳ Гадоев, 70), 32.Ҳамза Каримов, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира
: 30. Ўткир Юсупов, 5. Ботир Қораев, 6. Азизжон Ғаниев, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 33. Одилжон Ҳамробеков, 99. Олександр Каблаш.

"Ал Аҳли"
: 12.Аҳмад Ашшори, 4.Абиб Ал Фардан, 5.Волид Аббос, 10. Луис Хименез (70. Волид Ҳусайн, 90), 11.Аҳмад Ҳалил, 14.Оссама Ассаиди (92. Саид Жассим, 90), 21. Хвон Юк Вон, 26.Абдулазиз Ҳусайн, 28. Эйса Аҳмад Марзуқи (8. Рибейро, 66), 62. Абдулазиз Санқур, 88.Мажид Ҳассан.
Захира
: 1.Аҳмад Сабан, 8. Эвертон Рибейро, 20. Саид Аҳмад, 46. Абдураҳмон Юсуф, 70. Ҳусайн Волид, 92. Жассим Сеид.

Огоҳлантиришлар
: Фарруҳ Сайфиев (2), Хабиб Ал Фардан (18), Ал Марзуқи (32), Абдулазиз Ҳусайн (90)

 
                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             
ЯНГИЛАШ
 



- "Насаф" - "Ал Аҳли" учрашувидан олиб борган онлайн репортажамизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча! Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Оссама Ассаидининг ўрнига Саид Жассем тушди.


90`
Аҳмад Ҳалилнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Суюнов қайтариб юборди.


90`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Хименез ўрнига Волид Ҳусайн туширилди.


89`
Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар посбони тўпга эгалик қилди.


88` ХАВФЛ ВАЗИЯТ!!!!!!!!!!!! ҲАМЗА КАРИМОВ!!!!! Бурчак тўпи.


87`
Учрашув давом этади.


86`
Ишқибозлар томонидан майдонга нарса улоқтирилгани учун ҳакам ўйинни тўхтатиб туришга мажбур бўлмоқда.


84`
Арабча футбол бошланди. Бу кутилмаган ҳолат эмас.


83`
Ўзгариш. "Насаф". Баҳром Абдураҳимов ўрнига Олександр Каблаш чиқди.


82`
Голдан руҳланган меҳмонлар яна олдинга интилишмоқда.


81` ГОЛ!
Рибейронинг дарвоза томон тепган тўпи рикошет хосил қилиб дарвозадан ўрин олди, 0:1!


79`
"Ал Аҳли" бурчак тўпини амалга оширди. Элдор Суюнов тўпни иккинчи уринишда ушлаб олаётган пайтда рақиб футболчиси унга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. Бироқ ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади.


78`
"Ал Аҳли" "Насаф"га юқори босим ўтказмоқда.


77`
Илҳом Юнусовнинг тепган зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ.


76`
Стадионга бугун 16930 нафар ишқибоз ташриф буюрган.


75`
Бурчакдан ошириб берилган тўпни Элдор Суюнов ушлаб олди.


74`
Ҳалилнинг тепган тўпи вакилларимизга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.


73`
Шерзод Аъзамов рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси. Эҳтиёт бўлиш керак.


72`
Хименезнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Суюнов эгаллаб олди.


71`
"Ал Аҳли" бурчак зарбасини амалга оширди. Бу вазият меҳмонлар уун самарасиз якунланди.


70`
Ўзгариш. "Насаф". Шуҳрат Муҳаммадиевнинг ўрнига Шоҳруҳ Гадоев тушди.


69`
Хавфли ҳужум! Рибейронинг кучли зарбаси! Элдор Суюнов!!!!!!!!!!! Эвертон Рибейро жарима майдончаси ичидан кучли зарба йўллади. Суюнов бу вазиятда жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.


69`
Шерзод Аъзамов рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Баракалла!


67`
Вакилларимиз Аҳмад Ҳалилнинг бемалол тўпга зарба беришига имконият яратиб беришди. Яхши ҳамки унинг тепган тўпи ноаниқ кетди.


66`
Ўзгариш. "Ал Аҳли". Эйса Аҳмед Марзуқи ўрнига Рибейро тушди.


65`
Илҳом Юнусов узоқдан кучли зарба йўлламоқчи бўлди. Бироқ зарбаси дарвозадан анча узоқликдан ўтиб кетди.


63`
"Насаф"нинг қанотдан уюштираётган ҳужумларини рақиблар яхши "ўқий" олишмоқда.


61`
Ўзгариш. "Насаф". Мақсуд Каримов ўрнига Илҳом Юнусов майдонга тушди.


60`
Баҳром Абдураҳимов ўзоқдан ўз омадини излаб кўрди. Бироқ Абдураҳимовнинг тепган тўпи мўлжалга аниқ бормади.


60`
Аҳмад Ҳалилнинг зарбасини Элдор Суюнов қийинчиликсиз ушлаб олди.


59`
Рой Рокнинг фаоллиги билан ташкил этилган ҳужум бесамар тугади. Рақиб ҳимоячилари анча ишончли ҳаракат қилишмоқда.


58`
Фарруҳ Сайфиевнинг қанотдан жарима майдончаси томош ошириб берган тўпини Ашори ушлаб олди.


57`
"Насаф" анча фаоллашди.


56`
Шерзод Аъзамов энди жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.


55`
Яна бир жарима зарбаси. Имконият!


55`
"Насаф" бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ меҳмонлар иккинчи қаватда ишончли ўйнашди.


54` Артур Геворкян!!!!!!!!!! Аҳмад Ашори ўз ўрнида.



53`
Яхши нуқтадан жарима зарбаси ишлаб олинди. Энди буни қойилмақом қилиб бажариш керак! Ара, қанисан?


52`
Санқурнинг узоқдан тепган зарбаси ноаниқ кетди.


51`
Стандарт вазиятидан вакилларимиз унумли фойдалана олишмади.


50`
Фарруҳ Сайфиев ўз қаноти бўйлаб олдинга интилаётган вазиятда қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Жарима зарбаси.


49`
"Насаф" футболчиларига олдинги чизиқда ижодкорлик бироз етишмаяпти.


48`
Жамоалар иккинчи бўлимни нисбатан тезкорлик билан бошлашди.


47` "Насаф"нинг чап қанотдан уюштирмоқчи бўлган ҳужуми охирига етмай қолди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!



45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


45`
Илҳом Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи. Лекин бундан наф чиқмади.


44`
Меҳмонлар биринчи бўлим сўнггига келиб анча фаоллашишди. Мажид Ҳассаннинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.


43`
Хавфли вазият! Аҳмад Ҳалил дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва ўткир бўрчакдан бўш қолган дарвозага ноаниқ зарба берди. Ҳимояда бироз палапартишлик юзага келди.


42`
Хавфли вазият! Ҳимоячиларимиз бироз тушунмовчилик билан ўйнашди ва натижада Аҳмад Ҳалил қулай вазиятга эга бўлди. Яхши ҳамки унинг берган зарбасига аниқлик етишмади.


41`
Майдонда кескин кураш давом этмоқда.


39`
Фарруҳ Сайфиев қулай вазиятдан туриб дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.


38`
Фарруҳ Сайфиевни Рой Рок олдинга бошлади. Бироқ Сайфиевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпи ноаниқ бўлди.

 
36`
"Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужуми самарасиз якунланди.


34`
Рой Рок ҳимояда ишончли ўйнади ва рақиб ҳужумини бартараф этди.


33`
Артур Геворкяннинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. Қайтган тўпга ҳам Геворкян зарба берди. Бироқ ноаниқ.


31`
Мақсуд Каримовга нисбатан қўполлик. Ал Марзуқи огоҳлантирилди. Жарима зарбаси.


29`
Учрашувда қодиабузарликлар анча кўп содир этилмоқда. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кескин кураш бормоқда.


28` Хавфли вазият!!!!!!!!!
Илҳом Шомуродов қулай вазиятга чиқиб борди ва дарвозага зарба йўллади. Бироқ бу вазиятда Аҳмад Ашори ишончли ўйнади.


27`
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.


25`
Илҳом Шомуродов ҳужумда рақибига нисбатан қоидани бузди.


24`
Оссама Ассаиди жарима майдончамиз олдигача кириб келди ва зарба йўллади. Ноаниқ.


23`
Шерзод Аъзамов ҳимоя жуда ишончли ўйнади ва хавфни бартараф этди.


22`
Ўйин ҳозирча хавфли вазиятларсиз давом этмоқда. Бу учрашувнинг қиймати ҳар иккала жамоа учун жуда қимматли. Шу сабабли жамоалар анча эҳтиёткор ўйнашмоқда.


21`
Баҳром Абдураҳимовга нисбатан жуда кўп қоида бузишлар ишлатилмоқда.


20`
Дарвоза томон илк зарба. Фарруҳ Сайфиевнинг уриниши бесамар кетди.


18`
Хабиб Ал Фардан тўпни қўли билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.


17`
"Насаф" ҳам анча жонланмоқда. Вакилларимиз олдинга боришга ҳаракат қилишмоқда.


16`
Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар ҳимоячи боши билан хавфни бартараф этишга эришди.


15`
Меҳмонлар ҳимоячилари тўпни майдондан чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.


15`
Энди чап қанотда Артур Геворкян йиқитилди. Жарима зарбаси.


14`
Майдон марказида Баҳром Абдураҳимовга нисбатан қоида бузилди.


13`
"Насаф" тўп назоратини ўз қўлига олишга уринмоқда.


12`
"Ал Аҳли" катта эътиборини ҳужумга қаратмоқда. Аҳмад Ҳалилнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.


10`
"Ал Аҳли" ҳужум ташкил этишга уриниб кўрди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ишончли ўйнашди.


9`
Артур Геворкяннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.


8`
Ажойиб! Вакилларимиз рақибни ўз жарима майдончаси олдида қуршовга олишди ва натижада Илҳом Шомуродов тўпни рақибдан олиб қўйди. Унга нисбатан эса қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи.


7`
Меҳмонлар аъзоси Луис Хименез жароҳат олиб майдонда ётибди.


6`
Вакилларимизнинг дастлабки уриниши самарасиз бўлди.


6`
Энди ҳужум қилиш навбати "Насаф"га етиб келди.


5`
Голландиялик Оссама Ассаиди ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


4`
"Ал Аҳли" дастлабки ҳужумни уюштирди. Чап қанот бўйлаб ташкил этилган ҳужум самарасиз якунланди.


3`
Учрашув кескин курашлар остида кечиши аниқ. Вакилларимиз эҳтиёт бўлишлари талаб этилади. Кераксиз огоҳлантириш ва четлатишлар керак эмас.


2`
Дастлабки дақиқаларданоқ Фарруҳ Сайфиев рақибига нисбатан майдон марказида жуда қўпол ўйнади. Мажид Ҳассан майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Фарруҳ Сайфиев эса огоҳлантирилди.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"! ОЛҒА!



- "Насаф" оқ рангли либосда, "Ал Аҳли" қизил формада ўйнайди.


- Жамоалар майдонга ОЧЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келишмоқда...


- Ушбу гуруҳнинг бошқа бир ўйини "Тракторсозий" ҳамда "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) жамоалари ўртасидаги баҳс (2:2) дуранг натижаси билан якунланди.


- Учрашув бошланишига жуда оз фурсат қолди...



Медиа трибуна иккинчи қаватда жойлашган, кўрдингиз-а?




- Муҳит аъло даражада!


- "Марказий" стадион мухлислар билан лиқ тўлган! Битта ҳам бўш жой йўқ!


- Жамоалар чигалёзди машқларни якунлашди ва кийиниш хонасига йўл олишди.





Стадион мухлислар лиқ тўлган...


Мухлислар "Насаф" билан бирга...


- Жамоалар чигалёзди машқларни бажаришмоқда.


- Асосий таркиблар маълум! Пастроқда тўлиқ ўқишингиз мумкин.


- Яна бир оздан сўнг ҳар иккала жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларни бажариш учун майдонга чиқиб келишади.


- "Насаф" дарвозасини бугун Элдор Суюнов қўриқлайди. Денис Иванков ҳамда Ўткир Юсупов ушбу посбонни ўйин олдидан шуғуллантиришмоқда.



Бугунги учрашувни Спорт телеканали орқали Зафар Имомхўжаев шарҳлаб боради


"Ал Аҳли"нинг етакчиларидан бири - Аҳмад Ҳалил


Космин Олариунинг ўйлаган режалари иш бермаса яхши бўларди...


Меҳмонлар жой олган автобус ҳам стадионга етиб келди



Жаноб Бердиевнинг режалари иш беради деган умиддамиз...


Ара, яъни Артур Геворкян жароҳатидан фориғ бўлган ва у бугун "аждарлар"нинг энг асосий "қуроли" саналади...


"Насаф"нинг келажаги дея эътироф этилаётган ёшлар ҳамда орқада етарли тажриба тўплаган иқтидор эгаси Шоҳруҳ Гадоев...


Мухлислар "эски" Каблашнинг ўйинларидан қониқишмади. Бугун "янги" Каблашни кўрамиз деган умиддамиз...


Шуҳрат Муҳаммадиевдан қаршилик мухлисларнинг умидлари катта...


"Аждарлар" стадионга кириб келишмоқда...



"Насаф" автобуси стадионга кириб келмоқда...



Ким Жонг Хёк бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Марказий" ўйингоҳга етиб келишди

-

Стадионга мухлислар ташрифи давом этмоқда.

- Ҳар иккала жамоалар ҳамда учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси стадионга ташриф буюришди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳдан ёзамиз!  Нетбук ва бошқа иш ускуналаримиз Қарши шаҳридаги “Марказий” стадион медиа-трибунасида ўрнатилган! Бугун Қаршида катта футбол байрами. “Насаф” клуби Осиё чемпионлар лигаси “D” гуруҳи 4-тур учрашувини БААнинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляцисини уюштирамиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 19:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика