UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  103 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  19 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  20 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  5 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13

Олий лига. 2-тур. "Олмалиқ" "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

Олий лига. 2-тур. "Олмалиқ" "Насаф"ни мағлуб этди

Ушбу саҳифада "Олмалиқ" - "Насаф" ўратсидаги учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.

Олий лига, 2-тур. 23.03.2015.

“Олмалиқ” – “Насаф” 2:0

Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Алишер Усмонов, Олим Абдувосилов, Аҳрол Рисқуллаев.

Назоратчи: Ғайрат Каримов.

ЎзПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

ГОЛЛАР: Адриан Кашкавал 27, - 1:0. Арсланмурод Омонов 88, - 2:0.

“Олмалиқ”: 16. Умид Хонимқулов, 5. Евгений Гоголь, 8. Саҳоб Жўраев, 10. Шавкат Саломов, 11. Зоҳир Пиримов (3.Азамат Исроилов, 76), 17. Камолиддин Мурзоев (70. Арсаланмурат Аманов, 66), 19. Ислом Иномов, 21.Саламат Қутибоев, 55. Адриан Кашкавал, 77. Жаҳонгир Абдумўминов (7. Ғулом Ўрунов, 82), 84. Неманья Йованович.

Захирадагилар: 1. Темур Ғаниев, 4. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 14. Дониёр Исмоилов, 23. Сарваржон Жўраев,

“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 15. Рой Рок, 18. Баҳром Абдураҳимов, 20. Эркин Бойдуллаев, 27. Илҳом Юнусов (22. Шоҳруҳ Гадоев, 62), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (7. Акрам Баҳритдинов, 78), 32. Ҳамза Каримов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 99. Олександр Каблаш (38. Дониёр Нарзуллаев, 82).

Захирадагилар: 30. Ўткир Юсупов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азизжон Ғаниев, 23. Шерзод Аъзамов,

Огоҳлантиришлар: Евгений Гоголь 14, Ботир Қораев 17, Баҳром Абдураҳимов 25, Шавкат Саломов 58, Эркин Бойдуллаев 66, Жаҳонгир Абдумўминов 70.


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                          ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунланди. "Олмалиқ" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Саломовнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Арсланмурад Омонов дарвозага йўллади - 2:0.

89. ГООООООООООООООЛ! 2:0. Арсланмурад Омонов

88. Жарима майдони ичига узатилган тўпни Саламат Қуттибоев боши билан дарвозага йўллади, Элдор Суюнов тўпни қайтарди!

86. Яна мезбонларнинг ҳужуми. Йованович жарима майдонига кириб бораётганида Бойдуллаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

83. Азамат Исроилов тўпни жарима майдонидаги Шавкат Саломовга узатди, унинг зарбасини Суюнов ушлаб олди

83. Хавфли вазият! Жарима майдонига узатилган тўпни Йованович боши билан дарвозага йўллади, бу сафар тўсин "Насаф"ни голдан сақлаб қолди.

82. Ўзгариш. "Олмалиқ". Жаҳонгир Абдумўминов ўрнига Ғулом Ўрунов майдонга тушди

82. Ўзгариш. "Насаф". Олександр Каблаш ўрнига Дониёр Нарзулла тушди

78. Ўзгариш. "Насаф". Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Акрам Бахриддинов тушди

76. Ўзгариш. "Олмалиқ". Зоҳир Пиримов ўрнига Азамат Исроилов тушди

73. "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди. Ошириб берилган тўпни ҳеч ким дарвозага йўллай олмади

71. 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини Евгений Гоголь амалга оширди, зарба жуда ноаниқ кетди

70. Огоҳлантириш. "Олмалиқ". Жаҳонгир Абдумўминов

70. Бугунги ўйинни стадиондан 5183 томошабин кузатиб бормоқда. 

66. Ўзгариш. "Олмалиқ". Камолиддин Мурзоев ўрнига Асрланмурод Омонов тушди

66. Огоҳлантириш. "Насаф". Эркин Бойдуллаев

64. "Аждарлар"нинг яна бир ҳужуми...Евгений Гоголь ҳужумни бартараф этди

62. Ўзгариш. "Насаф". Илҳом Юнусов ўрнига Шоҳруҳ Гадоев тушди

60. "Насаф"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини "Олмалиқ" ҳимоячилари қайтаришди

57. Огоҳлантириш. "Олмалиқ". Шавкат Саломов

55. Эркин Бойдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

53. Саломовнинг бурчакдан узатган тўпини Йованович дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

49. Ўйин майдон марказида кечмоқда

46. Иккинчи бўлим бошланди


45+1. Биринчи бўлим якунланди.

45. Рой Рокнинг чап қанотдан жарима майдонига узатган тўпини Коблаш боши билан дарвозага йўллай олмади...

40. Илҳом Юнусовнинг йўллаган зарбасини Умид Хонимқулов ушлаб олди.

38. Коблаш ўнг қанотдан Муҳаммадиевга узатди, Шуҳрат эса жарима майдонига...Фарруҳ Сайфиевнинг зарбаси ноаниқ кетди

37. Шавкат Саломовнинг жаримадан амалга оширган тўпини Абдумўминов дарвозага йўллади, бу сафар ҳам ноаниқ.

35. Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Йовановичнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини Шавкат Саломов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

34. "Олмалиқ" ҳимоячилари рақибнинг ҳужумларини кутиб олишмоқда. Қаршиликлар жарима майдонига кира олишмаяпти

29. "Насаф" бурчак тўпига эга бўлди. Ҳамза Каримовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

28. Жарима тўпидан оширилган тўпни Адриан Кашкавал дарвозага йўллади - 1:0.

28. ГООООООООООООЛ! 1:0. Адриан Кашкавал

27. Сўнгги 10 дақиқада устунлик мезбонлар томонида. "Олмалиқ" ҳужумда, "Насаф" асосан ҳимояланмоқда

25. Огоҳлантириш. "Насаф". Баҳром Абдураҳимов

23. "Олмалиқ"нинг чап қанотдан амалга оширилган ҳужуми хавфли чиқди. Жаҳонгир Абдумўминовнинг йўллаган зарбасидан сўнг Элдор Суюнов тўпни эгаллаб олди.

19. Илҳом Юнусов ўнг қанотдан тўпни Муҳаммадиевга узатди, Шуҳратнинг зарбаси ноаниқ кетди.

17. Ботир Қораев майдон марказида Неманья Йовановични йиқитгани учун огоҳлантирилди.

16. "Олмалиқ" бурчак тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни Элдор Суюнов ушлаб олди

14. Мезбонлар ҳимоячиси Евгений Гоголь огоҳлантирилди.

10. Ислом Иномов ўнг қанотдан кириб борди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Саломов эгаллаб олди ва дарвозага зарба берди, аммо Элдор Суюнов тўпга эга чиқди

8. Иккала жамоа кетма-кет ҳужум уюштирмоқда.

2. Ислоим Иномов ўнг қанотда икки футболчини алдаб ўтиб жарима майдонига тўпни оширди. Жаҳонгир Абдумўминовнинг зарбаси ноаниқ.

1. "Насаф"Нинг тезкор ҳужуми. Баҳром Абдураҳимовнинг жарима майдони ичидан кириб йўллаган зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди.

- Учрашув бошланди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика