UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  14 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   23 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  8 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7

"Локомотив" Қатарда шармандали ҳисобда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Локомотив" Қатарда шармандали ҳисобда мағлуб бўлди

ОЧЛ "C" гуруҳи 3-тур учрашуви "Ал Садд" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги беллашувнинг матнли онлайн трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

ОЧЛ-2015. "C" гуруҳи, 3-тур.

"Ал Садд" - "Локомотив" 6:2

17 март 2015. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 20:45

Голлар
: Иброҳим Халфан (27-пенальтидан, 50, ассистент: Мурики), Ҳасан Ҳайдос (34, ассистент: Мурики), Нодир Белҳож (40, ассистент: Халфан), Кояшевич (56), Аддулкарим Ҳассан (63), Графите (66), Жасур Ҳасанов (кичик) (77-пенальтидан)

Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Қанот ҳакамлари: Мэтью Крим (Австралия), Пол Сетранголо (Австралия)

Захира ҳаками: Алан Миллинер (Австралия)

Назоратчи: Умар Абу Лум (Иордания)

Комиссар: Ким Йонг Жу (Ж.Корея)

“Ал Садд”: Саад Шиб, Абдулкарим Ҳассан, Муҳаммад Касола, Мируки (Асадалла, 62), Иброҳим Халфан, Ҳасан Ал Ҳайдос (Мешаал Шаммари, 90), Талал Ал Блуши (Ёсир Яҳё, 83), Графите, Нодир Белҳож, Ли Жунг Су, Мусааб Хидир.

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Шавкат Муллажонов (Дилшод Раҳматуллаев, 31), Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев, Неманья Яничич, Олег Зотеев, Жасур Хасанов О (Жасур Ҳасанов Ж, 71), Тимур Кападзе, Санжар Шоаҳмедов, Руслан Корян (Дамир Кояшевич, 46), Темурхўжа Абдуҳолиқов.

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов (26), Салим Мустафоев (37), Абдулкарим Ҳассан (76)


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ



- "Ал Садд" - "Локомотив" учрашувидан олиб борилган мантли онлайн трансляцияни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибони кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!



- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!



90`
Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди. Бенжамин ўз услубида...


89`
Сўнгги дақиқа ҳам бошланиб қолай деди. Ҳакам учрашувга ҳеч қанча вақт қўшмаса ҳам майли... Одатда бунақа ҳисобдаги беллашувларни тезда якунлаш ҳам зарар қилмайди.


87`
"Локомотив" ҳужум қилишга уриниб кўрмоқда. Кояшевич ва Ҳасановнинг фаолликларини таъкидлаб ўтиш зарур.


85`
Қатарликларнинг навбатдаги ҳужуми ўйиндан ташқари ҳолат туфайли узилиб қолди.


83`
Ўзгариш. "Ал Садд". Талал Ал Блуши ўрнига Ёсир Яҳё тушди.


81`
Иккинчи бўлимда захирадан майдонга чиққан Дамир Кояшевич ва Жасур Ҳасанов "Локо" ўйинига сал бўлсада тезлик ва олдинги чизиқда ишонч пайдо қила олди. Ва айнан шу футболчилар жамоанинг голларига муаллифлик қилишди.


79`
"Локомотив"да юртимиздаги энг зўр таркиб йиғилган. Бироқ улар ҳали кучли жамоа бўлиб шаклланишганича йўқ. Жамоа тузиш учун вақт керак. Лекин ҳар давралар оралиғида таркибни тубдан ўзгартириладиган бўлса, унда бу нарса жуда қийин.


77` ГООООООООООООООЛ! Жасур Ҳасанов!
Ҳозиргина майдонга тушган Жасур Ҳасановларнинг кичиги нуқтадан адашмади ва ҳисобни бироз бўлсада қисқартирди.


76` Пенальти! Абдулкарим Ҳассан тўпга қўли билан тегди.



75`
"Локомотив" футболчилари ва бу клубга бефарқ бўлмаган барча тезроқ ўйин тугашини кутмоқда...


73` Дамир Кояшевичга раҳмат. Футболчи интилмоқда, ўйнамоқда, ҳаракат қилмоқда. Ҳисобни бироз бўлсада яхшилашга уринмоқда...



71`
Ўзгариш. "Локомотив". Каттани ўрнига кичик тушди. Аниқроғи, Жасур Ҳасанов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга чиқди.


70`
Қатарда, айнан Доҳада Вадим Абрамов жамоалари йирик ҳисобда ютқазиши бу янгилик эмас...


69`
Майдонда нималар бўлаётганини тушунмай қоласан киши...


68`
"Локомотив" ҳимояси шунчаки парчаланиб кетмоқда... Буни кўриш ва ёзиш осон эмас... Лекин бу бор гап...


66` ГОЛ! Графите ҳам бугун гол киритмоқда. Ҳимоядаги хатолар ҳақида ёзиш шарт эмас буёғига...


63` ГОЛ! Супер гол!
Абдулкарим Ҳассандан чиройли гол! Бу гол тўлиқлигича Маъмур Икромовнинг хатоси.


62`
Ўзгариш. "Ал Садд". Мурики ўрнига Али Асадалла тушди.


61`
"Локо"нинг кетма-кет ҳужумлари узоқдан йўналтирилаётган зарбалар билан якунланмоқда.



59`
Дамир Кояшевичдан навбатдаги кучли зарба! Бирозгина ноаниқ.


58`
Дамир Кояшевичнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Нега ушбу футболчи учрашувни дастлабки дақиқаларданоқ бошлагани ҳақида саволар пайдо бўлиши табиий. Бироқ гап ҳужумда эмас, муаммо ҳимояда эканлигини унутмаслик даркор.



56` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ДАМИР КОЯШЕВИЧ!
Бор эканку шоввоз! Жарима тўпидан жуда чиройли зарба ва ҳисоб қисқарди.


55`
"Локомотив" хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепади.


52`
Спорт канали орқали ўйинни шарҳлаётган Дилшод Тўхтабеков бу ўйинни кўп жиҳатларини "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Насаф" учрашувига қиёслаб фикрларини билдирмоқда. Очиғи умуман тушунарсиз гаплар. Бу беллашувни у ўйин билан қандай боғлиқ жойи борлигини эслолмаяпман. "Насаф" анча тартибли ўйин кўрсатганди ва ҳисоб ҳам 2:1 бўлгандию...


50` ГОЛ! Иброҳим Халфан!
Бўлдида энди "Ал Садд"! Мурики қанот орқали жарима майдончаси кириб борди ва тўпни ҳаволатиб Халфан томон оширди. Бўйи паст бўлишига қарамасдан Иброҳим Халфан учрашувдаги ўзининг иккинчи голини киритди.


48` Хавфли вазият!!! "Локо"!!!!!! Темурхўжа Абдуҳолиқов!!!!!!!!
Абдуҳолиқов ҳозир бир ҳимоячи ва рақиб посбони Саад Шибни ҳам алдаб ўтди ва ўткир бурчакдан дарвозага зарба йўллади. Лекин ҳимоячи тўп йўлига туғаноқ бўлди.


47`
Тўп назорати "Локомотив" футболчиларида. Вакилларимиз ҳужум қилиш режасини тузишмоқда.


46`
Ўзгариш. "Локомотив". Руслан Корьян ўрнига Дамир Кояшевич туширилди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



- Умид қиламизки, иккинчи бўлимда камроқ гол ўтказиб юборамиз. Ҳозирги вақтда бизни ушбу йирик ҳисоб ҳам қаноатлантиради.


45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


43` "Локомотив" биринчи гол ва ўзгаришдан сўнг умуман ўзини йўқотиб қўйди. Тўғри, жамоа ҳужумга интилмоқда. Олдинга бормоқда. Лекин самарасиз. Энг ёмони эса орқа чизиқ шунчаки унтилиб қўйилди. "Ал Садд" жуда осонлик билан "Локо" жарима майдончасига кириб келмоқда.


42` Футболда олдинга ўтиш бу сени жуда зўр жамоа эканлигингни англатмаслигини бугунги ўйин мисолида кўрмоқдамиз. Футболда ҳужум ва ҳимоя ўртасида ўртача темпни ушлаб туриб ҳам голлар урса бўлишини рақиб исботламоқда. Тўғриси, бу ўйиндан шармандани иси келмоқда...


40` ГОЛ! Нодир Белҳож! "Локо" ҳимояда нималар қиляпсан? Иброҳим Халфан жамоаси ҳужумини ривожлантириш учун жарима майдончаси томон ошиққан Нодир Белҳожга тўпни узатди ва Нодир ўзининг аниқ зарбаси билан бугунги беллашувда ўз номини қайдномага ёздириб қўйишга эришди. Ҳааа, Абрамов ҳимояни бир ўзгариш билан "ҳимояча" қилиб қўйди.


39` Жасур Ҳасановдан узатмани қабул қилиб олган Санжар Шоаҳмедов узоқдан дарвозани "ўққа" тутишга уриниб кўрди. Зарба ноаниқ.


37` Салим Мустафоев рақибни майдон марказида қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. Салимнинг бу ерда бошқа чораси ҳам қолмаган эди. Бўлмаса ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди...


36` "Локомотив" олдинга бормоқда. Лекин "Ал Садд" ҳимоясини ёриб ўтиш вакилларимиз учун осон кечмаяпти.


34` ГОЛ! Ҳасан Ҳайдос ҳисобни 2:0га келтирмоқда. Ҳимоядаги катта бўшлиқ ва рақиб қарши ҳужумда "Локо"ни жазоламоқда. Мурики вакилларимизни алдаб ўтди ва тўпни очилиб келаётган Ҳасан Ҳайдосга узатди. Ҳайдос эса кучли зарба билан Маъмур Икромов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди, 2:0!


33` Маъмур Икромов рақиб ҳужумини ўз постини ташлаган ҳолда тўхтатиб қолди.


31` Вадим Абрамовдан янги юриш. "Локо"да ўзгариш. Шавкат Муллажонов ўз ўрнини Дилшод Раҳматуллаевга бўшатиб берди. Ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи. Абрамов бироз шошмадими? Майдонда футболчилар жойлашувида ҳам бир қатор ўзгаришлар юз бериши аниқ.


30` "Локомотив" рақибга нисбатан устунликка эга эди. Бироқ голни қатарликлар киритишди. Сал аввалги Тошкентдаги ўйинда ҳам шу нарса такрорланган эди.


28` Вакилларимиз сўнгги ўйинларда жуда кўп қоидани бузишмоқда ва ўз дарвозаларига пенальти олиб келишмоқда. Бу эса бизга қимматга тушмоқда.


27` ГОЛ! Иброҳим Халфан! Қатарлик футболчи тўпни тўғри дарвоза марказига йўналтирди, Икромов эса ўнг бурчакка сакради.


26` Пенальти! Шавкат Муллажонов Абдулкарим Ҳассанга қарши қўпол ўйнади ва Бенжамин пенальти белгилади.


25` Неманья Яничич майдон марказида рақиб ҳужумини қоидани бузиб тўхтатиб қолди.


24` Тўп учун ҳаводаги курашда Салим Мустафоев рақиби билан тўқнашиб кетди ва бироз жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.


22` "Локомотив" ҳужум ташкил этишда фаол ўйнамоқда. Ҳозиргина ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумни рақиб ҳимоячилари бартараф этишни уддасидан чиқишди.


21` Ўйин тизгини вакилларимиз қўлида.


20` Жасур Ҳасанов ўзининг фаол ҳаракатлари билан ажралиб турибди.


18` Уҳҳҳ! Керак эмас бунақаси! "Ал Садд" ҳужумчиси Графите ҳозир жарима майдончаси ичида ёлғиз қолдирилди. Яхши ҳамки Графите сўнгги зарбада бироз ноаниқ ўйнади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. Ҳимоядаги биринчи қўпол хато.


17` Вадим Абрамов тик турган ҳолда ўз шогирдларига керакли кўрсатмаларни бериб бормоқда.


15` Вакилларимиз рақиб жарима майдончаси олдида "Ал Садд"га "прессинг" қўллашмоқда.


14` "Локо" футболчилари анча фаол кўринишмоқда. Темурхўжа Абдуҳолиқовдан ҳам янада фаолроқ ҳаракатларни кутиб қоламиз.


13` Аввалги вазиятда Темур Кападзенинг чиройли ўйнаганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Айнан унинг ҳаракатлари эвазига ҳужум ташкил этилган эди.


12` Хавфли вазият! "Локо"! Ажойиб! Чиройли комбинацион ҳужум ва Яничичнинг бош билан йўллаган зарбаси! Бу вазият Саад Шиб тўпни ушлаб олишга эришди. Ҳа, ёмон эмас йигитлар!


11` Салим Мустафоев фаол ўйнади ва жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди. Баркалла Салим!


10` Учрашув дебюти шуни кўрсатмоқдаки, жамоалар бугун ҳимоявий ўйин кўрсатишмоқчи эмас. Ўйин тезлиги юқори десак муболаға бўлмайди. 


9` Ўйин ташаббуси гоҳ у жамоага, гоҳ бу жамоа қўлига ўтмоқда.


7` Ҳужум! "Локо" олдинга боришни бошлади! Жасур Ҳасанов ўз қанотидан фаоллик билан ҳужумга интилди ва тўпни марказга узатди. Дастлаб Корьян тўпни ўзига тўхтатиб ололмади. Кейинги вазиятда тўпга эгалик қилган Санжар Шоаҳмедов эса узоқдан зарба йўллади. Аниқ, лекин рақиб посбони Саад Шиб учун бу катта қийинчилик туғдирмади.


6` "Ал Садд" ўз ҳужумларини бошлаб юборди. Чап қанотдан кетма-кет ҳужумлар ташкил этилди. Бу вазиятда Яничич ишончли ўйнади ва рақибни зарарсизлантира олди.


5` Учрашувда ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти. Жамоалар асосан бир-бирларини ўрганиш жараёнини ўтказишмоқда.


4` "Локомотив" рақиб жарима майдончаси томон юриш қилди. Бироқ чап қанотдан бошланган ҳужум ўз якунига етмай қолди.


3` Маъмур Икромов тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.


2` "Ал Садд" ўйинни тезкор ҳужум билан бошламоқда. Лекин вакилларимиз ҳимояда ҳозирча бехато ўйнашмоқда.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! ОЛҒА "Локо"!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Ушбу гуруҳнинг иккични ўйинида "Фулад" ҳамда "Ал Ҳилол" жамоалари ўзаро куч синашишди ва бу беллашувда ҳисоб очилмади. Бу "Локо" учун айни муддао бўлди десак муболаға бўлмайди. Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасида - 4, Эроннинг "Фулад" клубида эса - 3 очко мавжуд. "Ал Садд"да 4 очко гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. "Локо"да ҳозирча 1 очко мавжуд. Бугунги ғалаба "Локомотив"ни гуруҳ пешқадамларининг бирига айлантириши мумкин.


- Ўйин бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда.


- Ўзбек клублари 6 учрашувдан буён ОЧЛда ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Сўнгги маротаба "Насаф" жамоаси "Тракторсози"ни Қаршида таслим этишган эди. Шундан сўнг жамоаларимиз икки дуранг ва тўрт мағлубиятни тан олишди. Ғалаба бизни анча куттириб қўйди. Ўйлаймизки, Вадим Абрамов жамоаси бугун Қатардан ғалаба билан қайтишни уддасидан чиқишади.


- Бугун "Локомотив" ғалаба қозониши керак, шарт!


- Таркиблар эълон қилинди!


- Яқин дақиқалар ичида жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилиниши керак.


- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! ОЧЛ мусобоқаси давом этади. Осиё чемпионлар лигаси "C" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Қатарнинг "Ал Садд" ҳамда вакилларимиз "Локомотив" жамоаси ўртасидаги баҳсдан матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз. "Қалдирғочлар" бизни уялтириб қўйишди. Умид қиламизки, ушбу учрашувда "темирйўлчилар" қатарликлардан ўчимизни олиб беришади. 


- Учрашув соат 20:45да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика