UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Сервер Жепаров Россиядаги амалиёт жараёни ҳақида гапирди  0 13:32Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди  29 13:20Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияга 7 та гол уриб, 3-ўринни олган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:02"Ливерпуль" "Кристал Пэлас" етакчисини сотиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" Фатини қандай ҳолатда ижарага бериши аниқ бўлди  0 12:12Ўзбекистонда кимга "Олтин тўп" топширилди?   8 11:51Ўзбекистон U-15 терма жамоаси финалда Туркияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди  1 11:25Левандовски "Барселона" билан шартномасини узайтириш учун нима қилиши кераклиги маълум  2 10:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 10:17ФИФА президенти Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди  0 09:44Черан хет-трик қилиб, "Пахтакор"га ғалаба келтирган учрашувдан ГАЛEРEЯ  2 09:10"Реал" ва ПСЖ собиқ ҳужумчиси Малайзия клубига ўтди  1 08:36Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда ҳимоячилар орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  6 08:00Энг зўрлари аниқланган, Бразилия олтинчи марта кубогни кўтарган ЖЧ тақдирлаш маросимидан ГАЛEРEЯ  0 07:29ЖЧ-2026 саралаш. Эрон терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум  36

"Пахтакор" "Ал Шабаб" майдонида дуранг қайд этди Янгиликлар

"Пахтакор" "Ал Шабаб" майдонида дуранг қайд этди

ОЧЛ "B" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Ал Шабаб" - "Пахтакор" учрашуви тафсилотлари билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.
ОЧЛ-2015.
 "B" гуруҳи, 2-тур.
"АЛ ШАБАБ" - "ПАХТАКОР" 2:2
Бош ҳакам:
Питер Грин (Австралия)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Эшли Бишам (Австралия), Сиванесан Мунианди (Малайзия)
Захира ҳаками:
Али Сабаҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)
Назоратчи:
Карим Жассим (Баҳрайн)
Комиссар:
Аоки Катсуфуми (Япония)

Голлар:
Абдулраҳмон Ал Ҳайбари 33, - 1:0. Игорь Сергеев 60, - 1:1. Кахи Махарадзе 70 пенальти, - 1:2 (Игорь Сергеев).Наиф Ҳазази 84, - 2:2 (Абдуллоҳ Ал Аста)

"Ал Шабаб":
1.Волид Абдуллоҳ, 2.Абдуллоҳ Ал Аста, 4.Амир Муҳаммад, 7.Рафинья, 11.Аҳмад Атиф, 12.Абдулмалик Ал Ҳайбари, 13.Ҳассан Фаллатаҳ, 15.Абду Атеф (26.Абдулазиз Ал Биши, 65), 23.Муҳаммад Авал, 80.Абдулраҳмон Ал Ҳайбари, 91.Жон Антви (9.Наиф Ҳазази, 46). 
Захира:
6.Омар Ал Гамди, 25.Мажид Ал Маршади, 27.Саид Ал Досари, 30.Бадир Ал Сулайтин, 33.Муҳаммад Ал Овайс.

"Пахтакор":
12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе, 10.Жамшид Искандеров (15.Жавоҳир Соҳибов, 86), 11.Игорь Сергеев, 23.Александр Мерзляков, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак.
Захира:
1.Никита Рибкин, 6.Мурод Холмуҳамедов, 9.Жалолиддин Машарипов, 16.Наврўзбек Алимов, 18.Баҳодир Пардаев, 20.Анвар Солиев.

Огоҳлантиришлар:
Даврон Ҳошимов 26, Егор Кримец 48, Абдулраҳмон Ал Ҳайбари 61, Игорь Сергеев 81.


                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ

90+4. Учрашув якунланди. "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Шабаб" билан дуранг ўйнади - 2:2.

90+2. Ўзгариш. "Пахтакор".
Игорь Сергеев ўрнига Баҳодир Пардаев туширилди

90.
Асосий вақт якунланди. 4 дақиқа қўшиб берилди

88.
Ҳошимовнинг қўпол хатосидан сўнг Рафинья олдинга борди, Ораховац шеригининг хатосини тўғрилаб юборди

86. Ўзгариш. "Пахтакор".
Жамшид Искандеровнинг ўрнига Жавоҳир Соҳибов тушди

84. ГОЛ! 2:2. Рафинья-Ҳазази-Ал Аста-Ҳазази комбинацияси гол билан тугади

83.
Рафиньянинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпидан сўнг Лобанов тўпни эгаллаб олди

81. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Игорь Сергеев

79.
Рақиблар анчайин қўпол ўйнашмоқда, ҳозир Искандеров жабр кўрди

75.
"Шабаб" энди жонланди! Рафинья бошчилигидаги ҳужумчилар анча хавфли ўйнашмоқда.

70. Белгиланган пенальтини Кахи Махарадзе дарвоза ўртасига йўллади - 1:2.

70. ГОООООООООООООООООООООООЛ! ГОООООООООООООООЛ! 1:2! Кахи Махарадзе!

69. ПЕНАЛЬТИ! Игорь Сергеев пенальти ишлади!

65. Ўзгариш. "Ал Шабаб".
Абду Атеф ўрнига Абдулазиз Ал Биши тушди

63. Машарипов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Сергеев дарвозага зарба берди, Абдуллоҳ тўпни қайтарди, қайтган тўпни Игорнинг ўзи дарвозага жойлаб қўйди - 1:1.

62. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ГООООЛ! СЕРГЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ! 1:1!

61. Огоҳлантириш. "Ал Шабаб".
Абдулраҳмон Ал Ҳайбари

58.
"Пахтакор" ҳужумкорликни анча оширди. Машариповга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпи ҳеч қандай наф келтирмади

54. ЗАРБАААААААА! Жамшид Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Кримец боши билан дарвозага зарба берди, Волид Абдуллоҳ тўпни қайтарди!

53. Ўзгариш. "Пахтакор".
Акбар Исматуллаев ўрнига Жалолиддин Машарипов тушди

48. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Егор Кримец

46. Ўзгариш. "Ал Шабаб".
Жон Антви ўрнига Наиф Ҳазази тушди

45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0.

45.
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

43.
Андреев чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатилди, анча ноаниқ

41.
"Ал Шабаб" гол уриб олганидан сўнг эркин ҳаракат қилмоқда. Секин асталик билан ҳужумга ўтмоқда.

37. ЗАРБААААААААААА! Жамшид Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Волид Абдуллоҳ қайтарди!

33. Антвининг зарбасини Лобанов қайтарди, тўп Мерзляковга бориб тушди. Саша тўпни узоқлаштиришга уринганида Ҳайбари тўпга оёғини қўйишга улгурди ва гол - 1:0.

33. ГОЛ! 1:0. Абдулраҳмон Ал Ҳайбари!

32.
Жон Антвининг зарбаси жуда ҳам ноаниқ чиқди.

29.
"Пахтакор" жарима тўпига эга бўлди. Акбар Исматуллаевнинг йўллаган зарбасидан сўнг Волид Абдуллоҳ тўпни ушлаб олди

26. Огоҳлантириш. "Пахтакор".
Даврон Ҳошимов

25. Хавфли вазият!
Ҳассан Фаллатаҳнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Лобанов қайтарди, қайтган тўпни Жон Антви дарвозага йўллади, устун "Пахтакор"ни голдан қутқарди

22.ЗАРБААА! ЛОБАНОВ! МАЛАДЕС! Рафинья уч нафар ҳимоячидан ўтиб кетиб жарима айдони ичидан зарба берди, Лобанов тўпни ушлаб қолди!

21.
Мерзляков ҳужумга ўтди. Унинг фаоллиги натижасида аут ишлаб олинди. Ошириб берилган тўпдан сўнг йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

17. Мезбонларнинг жавоби! Лобанов Ҳассан Фаллатаҳ йўллаган зарбадан сўнг жамоани голдан қутқарди. Рафиньянинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!

15.ЗАРБААА! Сергеевнинг пасидан сўнг Махарадзе жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, ўта ноаниқ!

13.
Ўйин темпи паст. Тезкор ўйин бўлаётгани йўқ. Жон Антвининг зарбаси йўлига Ораховац тўғаноқ бўлди

10. "Пахтакор"нинг дастлабки хавфли ҳужуми! Андреев чап қанотда турган Махарадзега тўп узатди, Кахининг зарбаси кучсиз чиқди. Волид Абдуллоҳ тўпни ушлаб олди

6.
Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Абдулмалик Ал Ҳайбари Лобановга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакам дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди

4.
Рафинья чап қанотда ҳимоячини алдаб дарвозага зарба беришга уринди, "Пахтакор" ҳимоячилари хавфни бартараф этишди

2.
Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, ҳаводан оширилган тўпни Кримец боши билан қайтарди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 22:20да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика