UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  0 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  2 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  8 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  28 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди Янгиликлар

Футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар ташкил этилди

Тошкентдаги «Рамада» меҳмонхонасида ОАВ вакиллари ва футбол журналистлари учун ФИФА инструкторлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарни ФИФА инструкторлари Али Траифи (Саудия Арабистони) ҳамда Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон), шунингдек ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар Бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфулин ва ФИФА рефериси Равшан Эрматовлар ўтказдилар. Икки соатдан ошиқ вақт давомида журналистлар ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ кўплаб маълумотларга эга бўлишди ва шу билан биргаликда ҳакамлик ва футбол қоидаларига оид билимларини синаб кўришди. Бунинг учун уларга футбол учрашувлари пайтида содир бўлиб турадиган турли хил баҳсли вазиятлар акс эттирилган видеоматериаллар тақдим этилди.

Таъкидлаш лозим, семинарга ташриф буюрган журналистлар мазкур семинар унда қатнашган барча иштирокчилар учун фойдали бўлишини айтиб ўтишди ва бундай семинарларни яна ташкил этиш таклифи билан чиқишди.

Семинарда иштирок этган ФИФА инструктори Али Траифи мазкур тадбир ҳақида ўз фикрларини билдирди ва ҳакамлар билан бир қаторда журналистлар ҳам футбол ривожи йўлида муҳим ўрин тутишини айтиб ўтди.

«Футбол фақат футболчи ва мураббийлардан иборат эмас. Унда бир қатор бошқа соҳа вакиллари ҳам борки, уларсиз бу спорт турини тасаввур қилиш қийин. Ҳакамларнинг қарорлари футболда катта аҳамиятга эга ва айрим вазиятларда айнан ушбу қарорлар ўйин тақдирини ҳал қилади. Шу билан бирга, футболда журналистларнинг ҳам ўрни каттадир. Айнан улар туфайли миллионлаб инсонлар энг сўнгги футбол янгиликларидан хабардор бўлишади. Аммо, айрим вазиятларда улар ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб, қоидалар ҳақида етарлича билимга эга бўлмай футболдаги эпизодлар, ҳакамларнинг қарорлари борасида борасида фикр юритадилар. Бу эса футбол мухлислари ва ўқувчилар учун нотўғри маълумотлар тарқатилишига олиб келади. Бугунги семинар айнан шунақа ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳам ташкил этилди. Семинар давомида эса, ўзбекистонлик журналистларнинг мунозарали вазиятларни муҳокама қилиш пайтида анча актив бўлганлари менга манзур бўлди», - дейди Али Траифи.

Тадбир фотогалереяси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика