UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Расман: "Динамо" ПСЖ тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  2 10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  1 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  4 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  11 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  13 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  17

"Aleziya.com"дан қандай фойдаланамиз? Янгиликлар

"Aleziya.com"дан қандай фойдаланамиз?

Хабарингиз бор, бугун тонгда "СА" ўқувчилар учун СУПЕР янгилик маълум қилинди.
Бугундан бошлаб Испания, Италия ва Франция чемпионатларини Марказий Осиёда кўрсатиш ҳуқуқига эгалик қилувчи "Сетанта Спорт" компанияси Малайзиянинг "Aleziya" компанияси билан ҳамкорликда мазкур чемпионат ўйинларини Ўзбекистон веб сайтларида кўрсатиш ҳуқуқини "Championat.asia" сайтига тақдим этди


Бу сайтга кирган ўқувчиларимизда ундан қандай фойдаланиш тўғрисида кўплаб саволлар пайдо бўлди. Шу сабабли бугун сизга "Aleziya.com"дан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида тўлиқ тушунча берамиз.

"Aleziya.com" сайтига киришингиз билан сизда қуйидаги кўриниш пайдо бўлади.


Агар сиз биринчи марта бу сайтга кирган бўлсангиз футбол ўйинларини кўриш учун рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади. Бунинг учун суратда кўрсатилган тепадаги жойга телефон рақамингизни халқаро форматда киритасиз (масалан 998901234567), рақамнинг олдига + белгисини қўймайсиз ва пастроқдаги "Зарегистрироватсья" (рўйхатдан ўтиш) тугмасини босасиз.


Бундан сўнг, сизнинг мобил телефонингизга смс тарзда рўйхатдан ўтиш коди келади ва бу кодни кейинги пайдо бўлган саҳифанинг "код" деб ёзилган жойга киритасиз.


Шундай қилиб, "Aleziya.com"да рўйхатдан муваффақиятли ўтдингиз ва бемалол футбол ўйинларини томоша қилишингиз мумкин. Бу хизмат ҳозирча кунига 6 центни ташкил этади. Кейинроқ учрашувларни томоша қилиш учун алоҳида тарифлар тақдим этилади. Агарда рақамингизни ва рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган кодни бошқа кишига берсангиз, сизнинг ўзингиз бу хизматдан фойдалана олмай қоласиз, шу сабабли бундай қилишни тавсия этмаймиз.

Сайт "ТАС-ИКС" ҳудудидами ва "ТАС-ИКС"нинг ўзи нима?


Сиз "ТАС-ИКС" сўзини кўп эшитгансиз. Бу нима дегани? Келинг аввало "ТАС-ИКС" (tas-ix) нималиги ҳақида тушунча бериб кетсак.

ТАС-ИКС - Интернет трафиклар алмашинуви Ўзбекистондаги нуқтаси (маркази).

ТАС-ИКС ташкилоти 2004 йилнинг 24 декабрида ташкил топган.

*.uz доменидаги кўпгина сайтларга бепул кириб чиқиш ва шу сайтлардан компютерингизга файл юклаб олиш бепул. Бундай сайтларни ТАС-ИКС рўйхатига қўшилган сайтлар деб юритилади. (манба forum.islom.uz) .uz да ишлайдиган барча сайтлар ҳам "ТАС-ИКС"га кирмайди. Ўзбекистон ҳудудида ишлайдиган барча провайдерларда "ТАС-ИКС" бепулдир.

"Aleziya.com" "ТАС-ИКС" ҳудудида эмас. Аммо сиз кўрадиган видео (футбол учрашуви) "ТАС-ИКС" ҳисобидан кетади. Бу сайтда 2та канал ишлайди, булар "SETANTA SPORTS" ва "SETANTA SPORTS+". Демак, сиз бир вақтнинг ўзида иккита ойнада икки учрашувни томоша қила оласиз. Сиз танлаган каналда учрашувларнинг вақтлари ҳам кўрсатиб ўтилган. Агар ўша ўйинларнинг ёнига сариқ тўртбурчакнинг ичида "LIVE" сўзи қўшилган бўлса, бу тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади деганидир. Сиз эртанги ва ундан кейинги кунларнинг учрашувлар рўйхатини тепароқда кўрсатилган саналарга босиб билиб олишингиз мумкин.


Саҳифанинг пастки қисмида сайтимизда чоп этилган сўнгги хабарлар жой олган.


Баъзи бир мухлислар учун қайта такрорлайман!

"Aleziya.com" сайти "ТАС-ИКС" ҳудудида эмас, аммо сиз томоша қиладиган учрашув (видео) симли интернет эгалари учун бепул (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) ва ҳисобингиздан трафик ечмайди (килобайт, мегабайт, гигабайт). 

Ҳозирча шу, янгиликлар бўлса барчаси ҳақида сайтимизда эълон қиламиз.


Жасур Асланов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика