UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  1 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади Янгиликлар

Евстафеев Японияга қарши ўйинларда 23 нафар футболчини синовдан ўтказади

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 4-9 сентябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган йиғинга жами 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этди.
Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) 4 сентябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мазкур йиғин давомида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япония U-19 ёшлар терма жамоасига қарши 5 ҳамда 8 сентябрь кунлари иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Евстафеев шогирдларининг Японияга қарши иккала учрашуви ҳам «ЖАР» стадионида ўтказилади. Дастлабки ўйин 5 сентябрь куни 18:00да бошланса, иккинчи учрашувнинг бошланиш вақти  8 сентябрь куни соат 10:00га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Дарвозабонлар: Шерзодбек Абдураимов, Хусан Олимжонов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Эргаш Исмоилов, Фирдавс Абдусалимов, Аббос Отахонов, Виктор Григорьев, Азизбек Мамазоитов, Улуғбек Худойбердиев, Достон Шабанов, Достон Турсунов.
Ярим ҳимоячилар: Нажмиддинов Нормудов, Миржамол Қосимов, Бобур Давлатов, Рамзиддин Тўхтаназаров, Сардор Азимов, Маҳсуд Маҳмудов, Дурбек Камолов, Наримон Ҳасанов.
Ҳужумчилар: Игорь Рогованов, Андрей Сидоров, Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика