UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  0 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  46 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  0 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  13 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  5 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  2 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  4

Осиё Кубогини чорак финалда тарк этдик Янгиликлар

Осиё Кубогини чорак финалда тарк этдик

Осиё Кубоги-2015 чорак финал босқичидан ўрин олган Жанубий Корея - Ўзбекистон учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:0
22 январь 2015. Мельбурн. "Мельбурн" стадиони
Голлар:
Сон Хен Мин104, - 1:0.Сон Хен Мин 118, - 2:0.
Жанубий Корея
:
23.Ким Жин Хён, 2.Ким Чанг Су (22.Ча Ду Ри, 68), 3.Ким Жин Су, 5.Квак Таэ Хви, 6.Парк Жу Хо, 7.Сон Хен Мин, 10.Нам Таэ Хи, 11.Ли Кун Хо (20.Жанг Хюн Су, 110), 16.Ки Сун Юнг, 18.Ли Жеонг Хёп (14.Хан Кук Юнг, 80), 19.Ким Юнг Гвон.
Захирадагилар:
1.Жунг Сунг Рёнг, 4.Ким Жу Юнг, 8.Ким Мин Ву, 9.Чу Йонг Чол, 12.Хан Кё Вон, 15.Ли Мюнг Жу, 21.Ким Сеунг Гю.

Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 4.Сардор Рашидов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Баҳодир Насимов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 9.Одил Аҳмедов (18.Тимур Кападзе, 28), 13.Лутфулла Тўраев (10.Жамшид Искандеров, 84), 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 17.Санжар Турсунов (11.Игорь Сергеев, 105), 19.Виталий Денисов
Захирадагилар:
1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 8.Сервер Жепаров, 15.Жасур Ҳасанов, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев, 23.Акмал Шораҳмедов.

Огоҳлантиришлар:
Квак Таэ Кви 56, Виталий Денисов 57, Анзур Исмоилов 84, Ки Сун Юнг 114.

 
                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               ЯНГИЛАШ

120.
Учрашув якунланди. Ўзбекистон мусобақани чорак финалда тарк этади. Барча барчага раҳмат, йигитларга алоҳида раҳмат. Кейинги ўйинларда Кореяни албатта мағлуб этасизлар! Асосийси шундай ишлашда давом этинглар! 

119.
Ўйин тақдири ҳал бўлди. Лекин йигитлар бу ўйин билан бундай мағлубиятга ҳақли эмасдилар. Ўйинни кўрганлар буни тасдиқлашади. Корея класс борасида ғалаба қозонди.

119. Ча Ду Ри ўнг қанотдан олдинга ўтди ва шеригига тўпни оширди, Сон Хен Мин осонлик билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

117. ГОЛ! 2:0! Сон Хен Мин!

116. Корейслар бутун таркиб билан ҳимояда, гол уриш керак йигитлар!!!!

114.
Искандеров ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, бурчак тўпи ишладик. Зарба йўқққққ

113. Огоҳлантириш.
Жанубий Корея. Ки Сун Юнг

113.
Ки Сун Юнг майдонда ётибди, унинг оёғининг томири тортишиб қолди. Шу ердан тўғри шифохонага олиб кетилса керак... кўрнишидан аҳволи жуда ёмондек, кутилмаганда у ўрнидан туриб кетди...

112.
Искандеров Ҳайдаровга тўпни узатди, Азиз эса тўпни ҳужумчиларга ошириш ўрнига зарба бериб юборди...

111. Сергееееееееееееев! Жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллай олмади. Бурчак тўпидан кейин ҳам вазият ташкил этилди! Дарвозага зарба йўқ!

110. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ли Кун Хо ўрнига Жанг Хюн Су тушди

107.
Денисов қанотда Ли Кун Хони йиқитди, рақиблар очиқчасига вақт чўзишмоқда. Улар бунга ҳақлилар

106.
15 дақиқа қолди, ё устидан ё остидан...

106.
Тимур Кападзенинг боши ёрилгани туфайли унинг бошини боғлаб қўйишди. Иккинчи бўлим бошланди.


105+2.
Дастлабки қўшимча бўлим тугади.

105+1. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Санжар Турсунов ўрнига Игорь Сергеев тушди

105. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Рашидов !!!! Гол уриши мумкин эди!!!

104. ГОЛ! 1:0. Муҳаммадиев тўпни қабул қилиб кутилмаганда тўпни рақибга олдириб қўйди, ҳужум Сон Хен Миннинг голи билан тугади!

100. ЗАРБААААААААААААААААААА! САРДОР РАШИДОВВВВ!!! Тўпни қабул қилиб олган Рашидов чап қанотдан чап оёғи билан дарвозага йўллади, тўп тўсин устидан ўтиб кетди!!!

99.
Муҳаммадиев қанот ёнида Ки Сун Юнгни йиқитди, Сон Хен Мин жарима тўпини амалга оширди, Муллажонов тўпни қайтарди

98.
Виталий Денисов тўпни қайтарди ва юзидан жароҳат олди. Шифокорлар унга ёрдам беришди.

97.
Корейслар бурчак тўпини амалга оширишди, Сон Хен Миннинг зарбасини Нестеров қайтарди.

96.
Жарима тўпидан сўнг Азиз Ҳайдаров тўпни ўзига қабул қилди. Хавф бартараф этилди

95.
Рашидов жарима майдони ёнгинасида рақибни йиқитди, Ки Сун Юнг жарима тўпи ишлади.

94.
Ўйин анча осуда тарзда давом этмоқда, ҳужумлар кам...

91. Дастлабки қўшимча тайм бошланди


90+3.
Ўйиннинг асосий вақти тугади. Ҳозирча 0:0. Энди 30 дақиқа қўшимча вақт томоша қиламиз.

90+1. Корейслар бутун жамоа билан ҳимояда! Ўзбекистон ҳужумда фақа гол керак!

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди!

89.
Санжар Турсунов ўнг қанотдан тўпни қабул қилиб олди ва ... шерикларига тўпни узата олмади!

85. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Анзур Исмоилов ҳам агар чиқсак ярим финалда ўйнай олмайди. Асосийси Ўзбекистон чиқсин қолгани бир гап бўлар

84. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Лутфулла Тўраев ўрнига Жамшид Искандеров тушди



82.
Корейсларнинг ҳужумлари анчагина хавфли чиқмоқда. Чап қанотдан узатилган тўпни Ли Кун Хо дарвозага йўллай олмади, яхшиям шундай бўлди

80. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ли Жеонг Хёп ўрнига Хан Кук Юнг тушди

79.
Корейслар жарима тўпини амалга оширишди, уч нафар футболчи дарвозамизга хавф солди, ноаниқ! 

77. Рашидов ўнг қанотдан рақибни алдаб ўтиб жарима майдонига тўпни узатди, Тўраев боши билан дарвозага йўллади, 1 метрдан йўлланган зарба ноаниқ кетди! Гол уриш керак эди!

77. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААА! ЛУТФУЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛААААААААААААА! Қандай вазиятттттттттттттттттттт! Йил ноаниқ зарбаси!

75.
Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 23 381 томошабин келди.

74.
Кападзе тўпни жарима майдонига узатди, ҳаводан оширилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

72.
Ҳозирги дақиқага қадар аниқ зарбалар бўйича Ўзбекистон олдинда: 5:3.

70. ЗАРБААААААА! Ли Кун ХООО! Муҳаммадиев тўпни қайтаришда хато қилди, ҳужумчи яхшиям яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

69.
Сон Хен Мин рақиб жарима майдонимиз ёнида уч нафар футболчимизни алдади, Анзур тўпни сўнгги паллада тўпни қайтарди

68. Ўзгариш. Жанубий Корея.
Ким Чанг Су ўрнига Ча Ду Ри тушди



67.
Анзур Исмоилов қоида бузди. Жарима тўпидан йўллган тўпни Нестеров ушлаб олди.

67.
Ча Ду Ри майдонга тушишга тайёр, 2002 йил ЖЧда ўйнаган футболчи...

66.
Қушлар стадионда яшайди шекиллии...улар уйимизга кимлар келиб қолди деб ўйлашмоқда. Қарашса бегоналар югуриб юришибди

65.
Сон Хен Мин ана энди ўз кучини кўрсатмоқда, икки нафар ҳимоячимизни алдаб ўтди ва бурчак тўпини ишлаб олди.

64. Бурчак тўпини Сардор тепади. Баҳодир Насимовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди, хавфли вазият!

63.
Ким Жин Хён Рашидов билан тўқнашувдан сўнг шифокорлардан ёрдам олди

62. Қандай вазияяяяяяяяяяяяяяяяяяяяяяят! Сардор! Рашидов! Ҳайдаровнинг заргарона пасидан сўнг Рашидов бирга бир вазиятга чиқиб кетди, дарвозабон тўпни қайтарди, Сардор зарба бера олмади!!!!! Шунча вазията!!!

61.
Яхши янгилик бор...қушлар яна қайтишди....ютамиз шекилли

60. Яна бир вазият!!!!!!!!!!! Муҳаммадиевнинг пасидан сўнг Лутфулла Тўраев дарвозага йўллади, дарвозабон ўз ўрнида!

59. Хавфли вазият! Кападзе-Насимов комбинациясидан сўнг Баҳодир тўпни жарима майдонига узатди, Рашидов тўпга ета олмади

57. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Виталий Денисов. Агар терма жамоамиз ярим финалга чиқса ҳимоячимиз майдонга туша олмайди. Асосийси Ўзбекистон ярим финалда ўйнасин...

56. Огоҳлантириш.
Жанубий Корея. Квак Таэ Хви

54.
Вакилларимиз чап қанотдан ҳужум ташкил этишди, Ҳайдаров-Турсунов-Рашидов комбинацияси якунига етмай қолди

53.
Ҳимояда футболчиларимиз шошиб қолишаяпти, корейслар қўрқинчли эмаску...

51. Жавоб ҳужуми!
Насимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, посбоннинг зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозага қараб кетди, афсуски ноаниқ!

50. ЗАРБАААААААААААААА! НЕСТЕРОВВВВВВВВВВ! Ли Жеонг Хёпнинг боши билан йўллаган тўпни Игнатий қайтарди, яққол голдан сақлаб қолди дарвозабонимиз! Қойил!

47. Хавфли вазият!!! Корейслар жарима тўпини амалга оширишди, Нестеров дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди! Балли Игнатий!

46.
Иккинчи бўлим бошланди


45+1. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча 0:0...



45.
Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

44. Корейсларнинг 8 нафари тўп ёнида маслаҳат қилиб олишди. Сон Хен Миннинг зарбаси ноаниқ кетди, "Байер"да ўйнасанг ўзингга...

43.
Муллажонов жарима майдони ёнида рақибни йиқитди, хавфли жарима тўпи

42.
Ўйин сурати бироз пасайгандек, шиддат бироз камайди.

40. Лутфулла Тўраевнинг жуда чиройли пасини ҳимоячилар қайтаришди, Баҳодир Насимов акробатик тарзда дарвозага зарба берди, ноаниқ! Супергол бўларди!

38.
Ки Сун Юнг! "Суонси" футболчиси яна бир бор зарба берди, ўта ноаниқ зарба! Доим шундай бўлаверсин

37.
Одил Аҳмедов майдонни тарк этгач сардорлик боғичи Азиз Ҳайдаровга ўтди

36. ЗАРБААААААААААААААААА! ДЕНИСОВ! 35 метрлардан чап оёғи билан зарба берди, кучли лекин ноаниқ зарба!

35.
Виталий Денисов рақиб футболчиси билан тўқнашувдан сўнг майдонда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда

33.
Штиликега жамоасининг ўйини ёқмаётгани аниқ. Ҳозирча германиялик мураббийнинг кайфияти яхши эмас

30.
Рашидов рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлди, унга шерик етишмади. Денисов сари узатилган тўп ноаниқ чиқди. Ҳужумлар кўп, лекин сифатсиз...Одилнинг сонига муз қўйишди.

29.
Одил ўтган ўйинда олган жароҳати безовта қилди

29. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Одил Аҳмедов ўрнига Темур Кападзе тушди



27. НАСИМООООООООООООООВ! Тўпни қабул қилиб олиб зарба берди, ноаниқ!!!

25. ЗАРБАААААААА!
Ки Сун Юнгнинг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

24. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! НЕСТЕРООВВ! Сон Хен Миннинг зарбасини посбонимиз қайтарди!

22.
Ули Штилике ва Миржалол Қосимов майдон четида туриб шогирдларига кўрсатма бериб туришибди

18. Корейсларнинг хавфли ҳужуми!!! Ли Кун Хо чап қанотда икки ҳимоячимизни алдаб ўтди ва шерикларига тўпни узатди. Яхшиям Ли Жеонг Хёп тўпга улгурмади!

18.
Жанубий Кореядан қўрқмай ўйнаяпмиз, лекин вазият яратилгач гол ҳам уриш керакда!

17. ЯНа зарбаааааааа! Одил Аҳмедов чап қанотдан узатилган тўпни дарвозага ноаниқ йўллади!

16. ЗАРБАААААААААААААААА! ТУРСССССССССУНОВВВВВВВВ! Рақиб жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди! Қандай вазияяяяяяяяяяяят! Санжар!

15.
Корейслар ҳужумга ўтишганида стадион бамисоли портламоқда, мухлислар жуда кўпчиликни ташкил этмоқда. Ўзбекистонлик мухлислар ҳам йўқ бўлиб қолишмаяпти. Оз лекин сифатли мухлислик бўлаяпти

12.
Рашидов рақиб ҳимоячиларига эркин ҳаракат қилишга имкон бермаяпти. Ким Чанг Су ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

10.
Корейслар тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Қанот орқали тезкор қарши ҳужумга ўтишда улар жуда хавфли кўринишмоқда.

7.
Терма жамоамиз вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда. Ўйин сурати жуда юқори, шиддатли баҳс кетмоқда

5. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Аҳмедовнинг чиройли пасидан сўнг Тўраев боши билан зарба бера олмади, жуда хавфли вазият эди! Ҳисоб очилиши мумкин эдия...эҳ

4. ЗАРБА! Баҳодир Насимов жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, дарвозабон учун осон тўп.


4. Стадионнинг 80 фози кореялик мухлислар билан тўлган, бақир-чақир жуда кўп.

3. Виталий Денисов чап қанотдан олдинга ўтди, лекин рақиб ҳимоячиси тўпни олиб қўйди.

2. Илк дақиқалардан рақиб ҳужумга ўтди, ўнг қанотдан жарима майдонимиз ичига ёриб кирган футболчини Азиз Ҳайдаров тўпсиз қолдирди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйинни Жанубий Корея футболчилари бошлаб беришади. Ўзбекистон биринчи бўлимда ўнг томонда ўйнайди.

- Навбат ЎЗБЕКИСТОН давлат мадҳиясига! Барча биргаликда!

- Дастлаб Жанубий Корея давлат мадҳияси

- Диққат қилинг иккала жамоа футболчилари майдонга тушиб келишмоқда


- Ўйин бошланишига оз қолмоқда, ҳаяжонли дақиқалар...

- Шу қизалоқ ҳурмати, бугун ҒАЛАБА!



- Ўйиндан олдин Ули Штилике Австралияга Осиё Кубогида ғолиб чиқиш учун келганини маълум қилди. Миржалол Қосимов эса бугун гуруҳ босқичи эмас чорак финал эканини бу ерда хатолар кечирилмаслигини айтиб ўтди. "Бахтимизни рақиб дарвозаси олдида қидирамиз", бу гапларни ҳам Қосимов айтиб ўтди.



- Бизнинг мухлислар бугун ўзларини кўрсатишади, бунга ишонамиз...



- Айни пайтда Мельбурн шаҳрида ҳаво ҳарорати 33 даража иссиқ...футболчиларга сабр...

- Стадион атрофида кореялик мухлислар жуда кўп...



- Учрашувдан олдинги фотогалереяни кўрмадингизми? Унда мана бу ерга ташриф буюришингиз шарт.

- Стадионда турли қўшиқлар янграмоқда, ўйинлар ташкил этилмоқда...байрамона кайфият.

- Осиё Кубоги чорак финали бўлишига қарамай стадионга одам кўп деб бўлмайди. Кўпчилик Австралиянинг ўйинига кетган шекилли.

 - Иккала жамоа футболчилари ўйинолди чигалёзли машғулотларини бошлаб юборишди.

- Мельбурн шаҳридаги "Мельбурн" стадионида Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда.

- Учрашув соат 12:30да бошланади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика