UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  197 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  4 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1

Япония ғалаба қозонди Янгиликлар

Япония ғалаба қозонди

Осиё Кубоги иккинчи турининг сўнгги учрашуви.
Майдонда Ироқ ҳамда амалдаги чемпион Япония терма жамоалари ўзаро беллашишди.


Ироқ - Япония 0:1
Голлар
: К.Хонда 23 (пен.)

Ироқ: Жалол Ҳассан, Аҳмад Иброҳим, Волид Салим, Салом Шокир, Дурғам Исмоил, Ёсир Қосим, Саад Абдуламир, Али Аднан (Аҳмад Ёсин 66), Амжад Калаф (Осама Рашид 83), Аъло Абдул Заҳро, Юнус Маҳмуд (Жастин Мерам 55).

Япония: Эйжи Кавашима, Готоку Сакаи, Масато Моришиге, Мая Йошида, Юто Нагатомо, Макото Хасебе, Ясухито Эндо (Ясуюки Конно 62), Такаши Инуи (Хироши Кийотаке 62), Кейсуке Хонда (Йошинори Муто 89), Шинжи Кагава, Шинжи Оказаки.

Огоҳлантиришлар: А.Заҳро 50, С.Шокир 60 - Х.Кийотаке 73, Я.Конно 90+2



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    ЯНГИЛАШ



90. Ҳозиргина Хонданинг ўрнига майдонга тушган Мутонинг пасидан кейин Киотаке ноаниқ зарба йўллади.

89. Кагаванинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Оказаки дарвозага йўллай олмади.


75 дақиқагача бўлган статистика

73. Кагава битта рақибни алдаб зарба берди, Жалол Ҳасан ўз ўрнида

65. Зарбааааа, Хонда 2- метрлардан бўш дарвозани нишонга ола билмади. бу сафар ҳам устун ироқликларни голдан қутқариб қолди.

64. Оказаки тўп учун ҳаводаги курашда бирйўла иккита рақибни "қулатди".

57. Али Аднаннинг жаримадан тепган тўпи рақиб ўйинчисига тегиб майдонни тарк этди

47. Зарбааа, Хонданинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади.


Япониялик мухлисларнинг голдан кейинги қувончи

42. Юнус Маҳмуднинг зарбасига куч етишмади.

36. Волид Салим Оказакининг оёғини "ўриб" олай деди, жуда хавфли қўполлик.


30 дақиқагача бўлган статистика

33. Сакаидан чиройли "юриш", якун етишмади.

27. Голдан кейин ўйин темпи бироз пасайди.

23. Гооооооллллл, Кейсуке Хондааа, 0:1. Ўзи ишлаган пенальтини ўзи аниқ амалга оширди.

22. Пенальти, Ироқ дарвозасига.

19. Хавфли вазият!!! Оказаки жарима майдончасига икки рақибни алдаган ҳолда кириб борди, лекин учинчиси тўпни олиб қўйди.


16. Зарбааа, Хонданинг бош билан берган зарбасини дарвоза устуни қайтариб қолди. Нагатомонинг чиройли паси увол кетди.

14. Аҳмад Иброҳим ҳаводаги тўп учун курашда Мая Йошидани туртиб юборди.

10. Кагаванинг зарбаси ноаниқ чиқди.

7. Япония позицион ҳужум уюштирмоқда... Йошиданинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.


Япония таркиби

3. Оказаки деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган эди, лекин у тўпни қабул қилаётганда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.


Ироқ таркиби

2. Инуи рақиб жарима майдончасига кириб йиқилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

Учрашув бошланди.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Ироқ ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатиб борамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика