UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  9 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  10 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  23 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  57 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  57 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3

Эрон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Эрон Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади

Осиё Кубогининг "C" гуруҳидан ўрин олган Эрон ҳамда Баҳрайн терма жамоалари биринчи турни ўзаро ўйин билан бошлашди.
Осиё Кубоги 2015
"Melbourne Rectangular" Stadium
"C" гуруҳи, 1-тур
Эрон - Баҳрайн 2:0
Ҳакам: Бенжамин Уилямс (Австралия)
Голлар: Э.Ҳожсафи 45+2, М.Шожаи 70

Эрон: Алиризо Ҳагиги, Муртазо Пуралиганжи, Жалол Ҳуссайни, Меҳрдод Полади, Вуриа Ғофури, Андраник Теймуриян, Жавод Некунам, Ашкан Дежага (Суруш Рафиеи 89), Масъуд Шожаи (Алиризо Жаҳонбахш 80), Эҳсон Ҳожсафи, Ризо Ғучаннажод (Сардор Азмун 75).

Баҳрайн: Саид Жаъфар, Муҳаммад Ҳусайн, Фаузи Ааиш, Волид Ал-Ҳаям (Рашид Ал-Ҳут 65), Ҳуссайн Али Бобо, Абдулла Омар, Сами Ал-Ҳусайни (Саид Аҳмад 79), Жейси Жон, Исмоил Абдуллатиф (Абдулваҳоб Ал-Малуд 65), Абдулваҳоб Али Сафи, Саид Саид.

Огоҳлантиришлар: Э.Ҳожсафи 23 - А.Омар 44                          



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
 

                                    ЯНГИЛАШ

Ўйин ўз ниҳоясига етди.

Учрашув бош ҳаками ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

80. Шожаи ўрнига майдонга Алиризо Жаҳонбахш туширилди.

Эҳсон Ҳожсафи гол урганидан сўнг

75. Ризо Гучаннажод ўрнига майдонга Сардор Азмун туширилди.

70. Гоооооллл, Маъсуд Шожаиии, 2:0. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Шожаи дарвозага тўғрилаб қўйди.

69. Ҳагиги ва Фавзи Аиеш бир жанжаллашиб олишди.

48. Эрон терма жамоасининг бурчак зарбаси омадсиз чиқди.

47. Эронликлар бурчак тўпи ишлаб олди.

46. Ризо Гуччанажод ўйиндан ташқари ҳолатда.

45. Иккинчи бўлим бошланди



Эҳсон Ҳожсафи қай тарзда гол урганини шу расм орқали кўришингиз мумкин.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Гооооооолллл, Эҳсон Ҳожсафииии, 1:0. Биринчи бўлим якунланай деб турганда гол урди Эрон, Баҳрайн эса бир неча сония чидаб берса танаффусга дуранг билан чиқиб кетарди.

44.
Ҳожсафига ишлатилган қўполлик учун Абдулла Омар огоҳлантирилди.

41.
Эронликлар чиройли ҳужум уюштиришган эди, лекин якун етишмади.

40.
Жавод Некунамнинг жаримадан берган зарбаси юқоридан ўтиб кетди.


Жэйси Жон қайчи услубида зарба берган вазият

31.
Форсларнинг иккинчи голи ҳам инобатга олинмаяпти, бу сафар Меҳрдод Полади гол урган эди. Ҳар икки вазиятда ҳам ўйиндан ташқари ҳолат бор эди.

30.
Бу Жэйси Жон жисмонан бақувват ўйинчи экан, Ҳуссайни бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26.
Баҳрайнликларнинг навбатдаги зарбасини ҳам Ҳагиги ушлаб олди.


Дежаганинг зарбаси ва Саид Жафарнинг супер сейви

23.
Гооол, аммо ўйиндан ташқари ҳолат. Эҳсон Ҳожсафининг голи инобатга олинмади, камига Ҳожсафига сариқ карточка ҳам кўрсатилди.

20.
Зарбаааа, Ашкан Дежагааа ва дарвозабон Жафардан супер сейв. Дежага деярли яккама якка вазиятдан фойдалана олмади.

19.
Баҳрайн дарвозабони Саид Жафар сал бўлмаса тўпни рақибларга олдириб қўйиши мумкин эди.

17.
Саид Шуббардан бош билан йўлланган ўта хавфли зарба, лекин тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.


Баҳрайн мадҳияси янграётганда...



Форслар мадҳияси янграётган пайт

10.
Кутилмаганда ўйинни баҳрайнликлар ҳужумкорлик билан бошлашди.

7.
Зарбааа, Жейси Жондан қайчи услубидаги зарба ва бироз ноаниқ.

4.
Исмоил Абдулатиф ўйиндаги илк аниқ ва хавфли зарбани ижро этди. Ҳагиги ўз ўрнида.


Баҳрайн терма жамоаси таркиби


Эрон терма жамоаси таркиби

2.
Эрон оқ, Баҳрайн эса қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

-
Қадрли футбол ишқибозлари Эрон - Баҳрайн учрашуви бошланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика