UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  4 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  12 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  20 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди Янгиликлар

64 ёшли қўқонлик мухлис Андижонга велосипедда борди

Кеча Андижонда бўлиб ўтган «Андижон» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган «водий дербиси» мухлислар ўртасида юқори қизиқишга сабаб бўлди.

Водийда бўладиган ҳар қандай дербини мухлислар интиқлик билан кутишади. Кеча эса ҳудудий жиҳатдан ҳам, турнир жадвалида ҳам бу жамоаларнинг «қўшни» эканлиги ўйинга бўлган қизиқишни икки хисса орттирди. Қўқонлик Маликжон Мелиқўзиев 64 ёшда бўлишига қарамасдан дербини ўйингоҳда кўриш учун Андижонга велосипедда йўлга чиқдилар. Бугун Маликжон амакини «Қўқон-1912» жамоаси раҳбарияти Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳга таклиф қилишди.

«Қийналмадингизми амаки?» деган саволга Маликжон амаки «Эрталаб соат 6 да йўлга чиқиб Андижонга тушдан кейин соат 3 ларда етиб бордим. Андижоннинг Қўқонга нисбатан бироз баландроқда жойлашганлиги сабабли мўлжаллаганимдан бироз секинроқ етиб бордим. Бироқ ўйиндан сўнг барча чарчоқлар эсдан чиқиб яна куч-қувватга тўлиб қолгандай бўлдим. Барча футболчилар ва мураббийларга миннатдорчилик билдираман. Мана шундай ғалабалар давомли бўлсин. Сизлар ғалаба қозониб турсаларинг биз мухлислар чарчамаймиз», деб жавоб қайтарди.

Жамоа аъзолари жонкуяр мухлисга миннатдорчилик тариқасида «Қўқон-1912» жамоасининг оригинал футболкасини совға қилишди. Шунингдек Маликжон амакига навбатдаги турда бўладиган «Олмалиқ» жамоаси билан ўйинга марказий сектордан чипта ҳам тақдим қилинди. Энди Маликжон амаки севимли жамоасининг сафар ўйинларига жамоа ҳисобидан текинга бориши мумкинлиги фахрий мухлисни беҳад қувонтирди. Зеро футбол мухлислар учун ўйналади. Биз фидоий мухлис Маликжон амакига соғлик – саломатлик тилаймиз.


 


Акрамжон Мамадалиев.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика